Президентимизнинг шу йил 18 март куни тиббиёт соҳаси вакиллари билан ўтказган очиқ мулоқотида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Косонсой тумани марказидан анча узоқда жойлашган қишлоқларда ихчам ва қулай тиббиёт масканлари очилмоқда.Аҳолига тиббий хизматни юксалтириш мақсадида бугун Косонсой туманининг “Гўрмирон”, “Булоқбоши”, “Ровот” маҳаллаларида “Маҳалла тиббиёт пунктининг” очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда Косонсой тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Бобуржон Шукуров, туман ҳокимининг ўринбосари Алишер Шералиев, туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Шерали Раҳимов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ва нуронийлар иштирок этди. Ушбу тиббиёт шахобчаси (контейнер)нинг фойдаланишга топширилиши аҳолининг узоғини яқин қилди.Ушбу шаҳобчаларда электр, сув, канализация тармоқлари улаб берилган, қишда иссиқ, ёзда салқинлиги учун ҳам ҳеч қандай муаммоларга ўрин йўқ.






