Қўчқорова Ирода Содиқовна вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди.
У 1967 йилда Наманган вилоятининг Поп туманида туғилган. Наманган давлат педагогика институти (ҳозирги Наманган давлат университети) ва Наманган муҳандислик қурилиш институтини тамомлаган. Мутахассислиги рус тили ўқитувчиси ва менежмент.
Иш фаолиятини Поп туманидаги 23-умумтаълим мактабида ўқитувчиликдан бошлаган.
Кейинчалик вилоят ва Мингбулоқ туман ёшлар қўмитаси, Халқ демократик партияси туман кенгаши, туман ва вилоят ҳокимлигида турли масъулиятли вазифаларда меҳнат қилган.
У тайинловга қадар вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вилоят бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Косонсой туманининг "Янгийўл" маҳалласида жойлашган 33-сонли умумтаълим мактабида «Менинг маҳалламда беш ташаббус» шиори остида “Ёшлар етакчисининг бир куни” тадбири ўтказилди.
Ёшларни бир мақсад сари бирлаштирган ушбу маънавий-маърифий кечада санъат, маданият, спорт, китобхонлик йўналишларида тадбирлар ташкил этилди, ҳарбий техник кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.
Ёшларни Ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга даҳлдорлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашга қаратилган мазкур тадбир давомида ёшлар учун касблар фестивали, уч авлод учрашуви, ош мусобақаси, расм чизиш танлови ўтказилди.
Шунингдек, ёшлар ўртасида миллий халқ ўйинларини кенг тарғиб қилиш мақсадида миллий кураш, тош кўтариш ва арқон тортиш мусобақалари ҳам бўлиб ўтди.
Тадбир якунида фаол ёшлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бугун, 1 апрель куни Республика ишчи гуруҳи Косонсой туманидаги Қирғизистон Республикаси билан чегарадош бўлган "Обод" маҳалласини ўргандилар.
Ушбу маҳалла жорий йилда оғир ҳудуд сифатида "Обод қишлоқ" давлат Дастурига киритилган.
Ўрганиш давомида Ишчи гуруҳ вакиллари хонадонларда бўлиб, аҳоли билан суҳбатлашдилар, уларнинг муаммо ва таклифларини тингладилар.
Мулоқот давомида маҳаллада аниқланган йўл, ичимлик суви, эектр ҳамда спорт майдончаси каби муаммоли масалалар бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида маҳалладаги кўп қаватли уйлар олдида тиббий пункт - контейнер ўрнатиладиган бўлди.