Янгиликлар
Косонсойда уч эгизак ўғил туғилди
Қутлуғ Рамазон ойи кунларида Наманган вилоятидаги шаҳар туғруқ комплексида бир йўла уч паҳлавон туғилди. Ўғил болаларни дунёга келтирган аёл Косонсой туманидаги "Ширинбулоқ" маҳалласида истиқомат қилувчи 27 ёшли аёл Муҳайё Муродуллаева ўз оила аъзоларига қўшалоқ хурсандчилик ҳадя этди. Бу туғруқдан аввал, 27 ёшли аёлнинг фарзандлари икки нафар эди, уларнинг сони беш нафарга етди.
Наманган шаҳар туғруқ комплексининг бош шифокори Дилбар Ибрагимованинг маълум қилишича, (https://uza.uz/uz/posts/ahmadalievlar-oilasida-egizaklar-uchta-ogil-tugildi_360764) чақалоқларнинг биринчи ва иккинчиси 2400 грамм, кенжатойи эса 2000 грамм вазнда таваллуд топган. Уч эгиз паҳлавонларнинг саломатлиги ҳозирда барқарор ва тетик. Аҳмадалиевлар сулоласини давом эттирадиган гўдакларга Муҳаммад Содиқ, Муҳаммад Али, Муҳаммад Юсуф деб исмлар қўйилган.
Ота-онасига шодлик келтирган эгизаклар, келажакда юртимиз равнақи йўлида садоқат билан хизмат қиладиган заковатли фарзандлар бўлиб камол топишига тилакдошимиз.






