Косонсой тумани “Туятойди” массивида терак қаламчалари ҳамда кўчатлари экилмоқда. Бугун эрта тонгдан Косонсой туманининг “Туятойди” массивида старт олган акцияда туман ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар. Тажрибали шу соҳада анча йиллар фаолият кўрсатган кексаларимиз томонидан дарахт парвариши, терак кўчатларини қаламчалар орқали қандай усулда кўпайтириш ҳақида ёшларимизга тавсиялар беришди. Шундан сўнг дуога қўл очиб хайрли иш олдидан дуо қилиниб, манзарали дарахт, терак кўчатлари экилди. 25 мартдан 5 майгача давом этадиган “Яшил йиллик” долзарб 40 кунлик вақт оралиғида ҳар бир маҳаллада 8 минг туп терак, 15 мингтадан қаламчалар экилиши режалаштирилган. Бугун ана шу лойиҳа доирасида туманнинг барча маҳаллаларида кўчат экиш акцияси бошлаб юборилди. Атрофни яшилликка буркаш мақсадида ўтказилаётган ушбу лойиҳида барча бирдек фаоллик кўрсатмоқда.