Наврўз - яшнаш, яшариш байрами, табиатнинг уйғониши билан боғлиқ янги куннинг бошланишидир. Бутун мамлакатимизда Наврўзий кайфият ҳукмрон, байрам шукуҳи кезиб юрибди. Бугун Косонсой тумани марказидаги “Ёшлар хиёбони”да ҳам байрамга бағишланган “Ассалом, Наврўз - янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!” шиори остида миллий анъаналаримиз, Наврўз байрами қадриятларимизни акс эттирувчи сайл ўтказилди. Байрам шодиёнаси кенг миқёсда нишонланиб, эрта тонгдан 10 та дошқозонларда сумалаклар солинди, 15 дошқозонда паловлар пиширилди, баҳорий таомлар тайёрланди. Миллий рақслар, баҳорий куй-қўшиқлар куйланди. Бадиий саҳна кўринишлари-ю айтилган шеърлари ажиб хушкайфият ва табассум улашди. Тадбир тантанасида туман ҳокими Дилмурод Қодиров сўзга чиқиб барчани Наврўз байрами билан табриклади. Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Отабек Муҳаммадзоҳиднинг томонидан куйлаган қўшиқлар йиғилганларга баҳорий ифор бахш этиб, унутилмас таассуротлар қолдирди. (https://t.me/kosonsoyhokimligi)
“Косонсойликлар” телеграм канали ҳамда “Муродим” ўқув маркази ташаббуси билан дунёнинг энг машҳур ақлни чархловчи ўйини - “кубик рубик” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда 8 ёшдан 60 ёшгача бўлган 100 дан ортиқ иштирокчи ақл тезлигида синашишди. Мусобақада Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров ҳамда туман ИИБ бошлиғи Бобуржон Шукуров иштирок этиб, мусобақа ташкилотчилари ва иштирокчилари билан қизғин баҳслашди. - Косонсойда иқтидорли ёшлар кўп. Уларни кашф этишимиз лозим. Шундай интеллектуал ўйинлар, мусобақалар ўтказиш айни муддао, - дейди туман ҳокими. (https://t.me/kosonsoyhokimligi)
Мазкур жараён уч босқичда амалга оширилади. Биринчиси, тайёргарлик босқичи бўлиб, уч йилга яқин вақт давом этади. Иккинчиси, асосий босқич бўлиб, бунда бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва аҳолини рўйхатга олиш материаллари топширилади. Бу тахминан икки ой муддатни ташкил этади. Сўнгги босқич қарийб уч йил давом этиб, олинган маълумотлар кодлаштириш ёрдамида таҳлил қилиниб, натижалар эълон қилинади. Рўйхатга олувчиларни танлаш ҳам энг муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Чунки маълумотларнинг тўғрилигига бевосита айни улар масъул бўлади ва шакллантирилган маълумотлар реал бўлиши шарт. Бу жараёнга жалб этиладиган ходимлар ҳар хил ёшда ва касбда бўлиши, биринчи навбатда, Давлат статистика қўмитаси ва унинг вилоят, шаҳар ва туман бўлимлари ходимлари, статистика йўналишида таҳсил олаётган талабалар, магистрлар, шунингдек, таянч докторантлар бўлиши мумкин. Ёши ва касбидан қатъи назар, аҳолини рўйхатга олувчилар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади ва зарурат туғилса, уларга қўшимча маслаҳатлар берилади. Аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар амалдаги ҳужжатларга, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ белгиланади. Жараённи давлат бюджети маблағлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига молиялаштириш кўзда тутилган. Амалдаги меъёрий ҳужжатларга биноан, якуний маълумотларни уч тилда эълон қилиниши кўзда тутилган. Чора-тадбирлар дастурида аҳолини рўйхатга олиш натижаларини расмий чоп этиш, тарқатиш, ахборот билан таъминлаш ва эълон қилиш, аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки ва якуний маълумотларини архивда сақлашга тайёрлаш муддати 2025 йил 1 декабрга қадар, деб кўрсатилган. Яъни маълумотлар билан танишишнинг охирги чегара муддати белгиланган. Бироқ агарда тезкор фаолият юритилса, ушбу муддатдан олдин ҳам эълон қилиш имконияти мавжуд.
Бугун Косонсой туманида ташкил этилган семинарда айни шу саволга жавоб берилди. Жорий йилнинг 17-20 март кунлари Ўзбекистонга Волга бўйидан совуқ хаво массаси ҳамда Эрон ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво кириб келиши оқибатида ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши кузатилмоқда. Косонсой тумани "Бухоро" агрофирмаси ҳудудидаги боғдорчилик хўжалигида ўтказилган семинарда вилоят қишлоқ хўжалиги бошкарма бошлиғи, туман ҳокимлиги, фахрий мутахасислар олим аграномлар масъул раҳбар ва мутахассислари томонидан совуқ об-ҳавони беталофат ўтказиш, мевали боғ ва токзорлар, картошка ва сабзавот экинларига салбий таъсирининг олдини олиш бўйича фикрлар билдирилди.
Бугун, 17 март куни Косонсой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров 3-сонли умумтаълим мактабида "Гулистон" маҳалласининг уюшмаган ёшлари билан учрашди. Дастлаб ушбу маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар вакилининг ҳудудда олиб бораётган иш фаолиятлари борасида фикрлар амашилди. Шундан сўнг ҳудуд ёшларининг ташаббуси, ишбилармонлик салоҳияти ва муаммолари билан қизиқди. Мулоқот давомида ёшларнинг ишга жойлашиш, ер майдони ва банк кредити олиш, компьютер саводхонлигини ошириш каби мавзулардаги мурожаат ва таклифлари тингланди. Ёшлар томонидан билдирилган мурожаатлар тегишли мутасаддилар томонидан ижрога қаратилди ва жойнинг ўзида ижобий ҳал этиш юзасидан чоралар белгиланди.