Янгиликлар
Совуқдан мевали дарахтлар ва сабзавотларни қандай асраш мумкин?
Бугун Косонсой туманида ташкил этилган семинарда айни шу саволга жавоб берилди.
Жорий йилнинг 17-20 март кунлари Ўзбекистонга Волга бўйидан совуқ хаво массаси ҳамда Эрон ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво кириб келиши оқибатида ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши кузатилмоқда.
Косонсой тумани "Бухоро" агрофирмаси ҳудудидаги боғдорчилик хўжалигида ўтказилган семинарда вилоят қишлоқ хўжалиги бошкарма бошлиғи, туман ҳокимлиги, фахрий мутахасислар олим аграномлар масъул раҳбар ва мутахассислари томонидан совуқ об-ҳавони беталофат ўтказиш, мевали боғ ва токзорлар, картошка ва сабзавот экинларига салбий таъсирининг олдини олиш бўйича фикрлар билдирилди.






