Сессияда туман кенгаши депутатлари, туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Cессияси кун тартибида Косонсой туманида 2022 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурларини амалга ошириш бўйича дастлабки манзилли рўйхатини тасдиқлаш, “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 3 февралдаги “Халқ таълими тизимини ислоҳ қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-22-сонли Фармойиши ҳамда вилоят ҳокимининг 2022 йил 10 февралдаги 93-6-0-Q/21-сонли қарори ижроси таъминлаш, туманда янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар ижроси устидан депутатлик назоратини амалга ошириш тўғрисида масалалар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ахбороти эшитилди.
Сессия якунида Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Мамлакатимизда "маҳаллабай" ишлаш бўйича янги тизим асосида ҳоким ёрдамчиси лавозими таъсис этилиб, уларнинг асосий вазифаси — ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтиришдан иборат.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усманов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Косонсойда бўлиб, ҳоким ёрдамчиси ташаббуси асосида "Навбаҳор-2" маҳалласи аҳоли хонадонларидаги товуқ, қуён, қўй боқишга ихтисослашган хонадонлар, томорқадан фойдаланиш ҳолатини кўрди.
Шунингдек, "Намуна" маҳалласи хонадонларида томорқадан фойдаланиш ҳолати, ўзини-ўзи банд қилиш ва даромад олиш даражаси кўздан кечирилди.
Маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан паррандачиликни ривожлантириш бўйича тизимли ишлар олиб борилиши натижасида маҳалла марказида ташкил этилаётган“GOLDEN EGG OF NAMANGAN” МЧЖ томонидан аҳолига тарқатилган товуқ маҳсулотларини сотиб олиш шаҳобчаси кўздан кечирилди. (https://t.me/kosonsoyhokimligi)
Жорий “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да фуқаролар кайфиятини кўтариш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш,оиласига даромад киритишда кўмаклашиш шу билан бирга унда юрт равнақига дахлдорлик ҳиссини сингдириш масалалари ҳар доимгиданда долзарблик касб этмоқда.
Бугун Косонсой туманига келган Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усманов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қўқимбой маданият марказида давлатимизда юритилаётган бугунги сиёсатнинг моҳияти, мақсади, барча соҳаларга навбат билан эътибор қаратилаётгани ҳақида фикр юритди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Баҳодир Юсупов, тумандаги сектор раҳбарлари, коммунал ва бошқа соҳаларнинг вилоят ва туман бўлимлари раҳбарлари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Ушбу ўтказилган сайёр қабулда тумандаги бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди.
Қабул давомида келиб тушган мурожаатларни ҳал этишнинг қонуний чоралари кўрилди.
аманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов бошчилигидаги Қашқадарё делегацияси Косонсой туманидаги “Намуна” маҳалласида бӯлди.
Маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан паррандачиликни ривожлантириш бўйича тизимли ишлар олиб борилиши натижасида амалий натижаларга эришилаётганлиги гувоҳи бӯлишди.
Жумладан, маҳалла марказида “GOLDEN EGG OF NAMANGAN” МЧЖ томонидан аҳолига тарқатилган товуқ маҳсулотларини сотиб олиш шаҳобчаси барпо этилиб, фойдаланмшга топширилиш арафасида.
Бу эса парранда парваришлаётган барча хонадон эгаларига кооперация усулида тухумларни сотиб, даромадларини ошириш имконини беради.
Шунингдек, маҳалла ҳоким ёрдамчиси вилоят ҳокими бошчилигидаги делегацияга келгусидаги амалга ошириладиган ишлари ҳақида тақдимот қилди.