Янгиликлар
Сайёр қабулда муаммоларга ечим изланди
Жорий “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да фуқаролар кайфиятини кўтариш, уларнинг турмуш шароитини яхшилаш,оиласига даромад киритишда кўмаклашиш шу билан бирга унда юрт равнақига дахлдорлик ҳиссини сингдириш масалалари ҳар доимгиданда долзарблик касб этмоқда.
Бугун Косонсой туманига келган Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усманов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қўқимбой маданият марказида давлатимизда юритилаётган бугунги сиёсатнинг моҳияти, мақсади, барча соҳаларга навбат билан эътибор қаратилаётгани ҳақида фикр юритди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси мудири Баҳодир Юсупов, тумандаги сектор раҳбарлари, коммунал ва бошқа соҳаларнинг вилоят ва туман бўлимлари раҳбарлари иштирокида сайёр қабул бўлиб ўтди.
Ушбу ўтказилган сайёр қабулда тумандаги бўш иш ўринлари ярмаркаси ҳам ташкил этилди.
Қабул давомида келиб тушган мурожаатларни ҳал этишнинг қонуний чоралари кўрилди.






