Мамлакатимизда "маҳаллабай" ишлаш бўйича янги тизим асосида ҳоким ёрдамчиси лавозими таъсис этилиб, уларнинг асосий вазифаси — ўз маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўрни яратиш, камбағалликни қисқартириш ва оилалар даромадини кўпайтиришдан иборат. Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усманов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Косонсойда бўлиб, ҳоким ёрдамчиси ташаббуси асосида "Навбаҳор-2" маҳалласи аҳоли хонадонларидаги товуқ, қуён, қўй боқишга ихтисослашган хонадонлар, томорқадан фойдаланиш ҳолатини кўрди. Шунингдек, "Намуна" маҳалласи хонадонларида томорқадан фойдаланиш ҳолати, ўзини-ўзи банд қилиш ва даромад олиш даражаси кўздан кечирилди. Маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан паррандачиликни ривожлантириш бўйича тизимли ишлар олиб борилиши натижасида маҳалла марказида ташкил этилаётган“GOLDEN EGG OF NAMANGAN” МЧЖ томонидан аҳолига тарқатилган товуқ маҳсулотларини сотиб олиш шаҳобчаси кўздан кечирилди. (https://t.me/kosonsoyhokimligi)