Янгиликлар
Сессияда туман кенгаши депутатлари, туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Cессияси кун тартибида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” туман ҳудудий дастурини 2021 йилдаги ижроси, жиноят ишлари бўйича Косонсой туман судининг 2021 йил давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти якунлари, туман бюджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, Косонсой туман буйича қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслар бўйича мутлоқ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни тасдиқлаш, Косонсой туманида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичини шакллантириш ва мувофиқлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчисининг ахбороти, пахтачилик ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг ер майдонларини туман ҳокимлиги захирасига олиш, “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинованинг “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини натижадорлигини ўрганиш” юзасидан киритилган ахбороти, Косонсой туман ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисидага масалалар кўриб чиқилиб, муҳокама этилди.Юқоридаги масалалар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ахбороти эшитилди.Муҳокамаларга бой ўтган сессияда туман Кенгаши депутатларининг саволларига ахборот берувчилар томонидан атрофлича жавоблар берилди.Сессия якунида Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Бугунги кунда 2022 йил ҳосили учун экилган кузги ғалла майдонларини баргидан озиқлантириш, касаллик ва зараркунандалардан сақлаш мақсадида белгиланган профилактик ишловларни ўз муддатида ўтказиш учун қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Косонсой тумани ҳокимлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган кўргазмали семинарда фермерлар, кластер корхонаси раҳбарлари ҳамда агроном мутахассислар иштирокида кўргазмали семинар йиғилиши ташкил қилинди.Жорий йил ҳосили учун туманда 6170 гектар майдонда бошоқли дон экинлари парвариш қилинмоқда.Об-ҳавонинг илиқ келиши ғалла майдонларида бегона ўтларнинг тарқалиши, занг касаллиги ва зарарли хасва зараркунандалари тарқалиши хавфини оширди. Шундан келиб чиқиб, ғалла майдонларини баргидан озиқлантириш, бегона ўтлар, касаллик ва зараркунандаларга қарши ишлов бериш юзасидан мутахассислар томонидан тегишли тавсиялар берилди. Шунингдек, мавсумга жалб этиладиган ОВХ пуркагичлари вилоят ҳокимининг ишчи гуруҳи томонидан кўрикдан ўтказилиб, мавсумга шайлиги кўздан кечирилди.
Косонсой тумани "Чорбоғ" маҳалласида «Ёшлар вакилининг бир куни» шиори остида ўтказилган ёшлар фестивали шижоатли ва истеъдодли ёшларни ягона мақсад сари бирлаштирди.Косонсой тумани ҳокимлиги ва қатор ташкилотлар томонидан ўтказилган мазкур тадбирда туман ёшлари билан биргаликда қатор идора ва ташкилотлар, ҳарбий қисм ва муассасалар вакиллари ҳам иштирок этди.Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббусни янада қўллаб-қувватлаш, ёшларни ҳар томонлама рағбатлантириш тадбирдан кўзланган асосий мақсад бўлди.Фестивал доирасида ўтказилган барча тадбирларда туман ҳокими Дилмурод Қодиров туман ёшларини табриклаб, уларни ёшликдан пухта билим олиш, замонавий касб-ҳунарларни ўрганиш, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишга ундади.Фестивал тақдирлаш маросимида фан, маданият, спорт ва бошқа йўналишларда ўтказилган тадбирларда ғолиб бўлган ёшларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди. (https://t.me/kosonsoyhokimligi)
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади). Махсус ваколатли давлат органи: рўйхатга олиш ҳужжатлари шаклларини, рўйхатга олувчи ходимлар гувоҳномаси шаклини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди; Аҳолини рўйхатга олиш дас-турини ва рўйхатга олиш варағининг шаклларини ишлаб чиқади; рўйхатга олиш варақлари тайёрланишини ва ҳудудларга етказилишини таъминлайди; аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисида аҳолини хабардор қилишга доир иш- ларни мувофиқлаштиради; рўйхатга олувчи ходимларни танлаб олиш ва ўқитиш тартибини, шунингдек шахсга доир маълумотларга ишлов бериш тартибини белгилайди ва уларга ишлов беришни амалга оширади; рўйхатга олиш варақлари ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатларининг сақланиши (шу жумладан вақтинча сақланиши), йўқ қилиниши тартибини белгилайди; рўйхатга олиш варақлари ва бошқа аҳолини рўйхатга олиш ҳужжатларини сақлаш ва йўқ қилишни таъминлайди.
Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалалар юзасидан ижобий натижага эришиш мақсадида Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари, Косонсой тумани ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири ҳамда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари бошчилигидаги юзма-юз мулоқотда аҳолини қийнаётган ва ечимини кутаётган мурожаатларни тингланди.Сайёр қабулда фуқаролардан таълим, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам, уй-жой, тўлов контракт масаласи, бандлик ва тадбиркорлик фаолиятига оид 60 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.Қабулда мурожаатларнинг 21 таси жойида ечимга келтирилди, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор ташкилотларга бириктирилди.Сайёр қабулда бир гуруҳ 16 ёшга тўлган йигит-қизларга илк бор Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортлари топширилган бўлса, 2 нафар фуқаролиги йўқ шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортлари берилди. (https://t.me/kosonsoyhokimligi)











