Янгиликлар
🔹️ Айни дамда Косонсой тумани Янгийӯл МФЙдаги 33-сонли умумий ӯрта таълим мактабида туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров ҳамда туман ички ишлар бӯлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари Бобур Шукуров уюшмаган ёшлар билан учрашмоқда.
Унда ёшлар ўзларини қийнаётган муаммолари юзасидан туман ҳокимига мурожаат этмоқдалар. Шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсатининг амалга оширилишида таклифлар билдирмоқдалар.
Бельгияда нашр этиладиган "Евроазиан" илмий журналида косонсойлик олим, фалсафа фанлари доктори Абдулвоҳидхон Нуриддиновнинг "Бобур ва Махдуми Аъзам" деб номланган илмий мақоласи чоп этилди. Унда шоҳ ва шоир Бобурнинг маънавий устози Махдуми Аъзам билан устоз ва шогирдлик муносабатлари илмий жиҳатдан асослаб берилган.
4-сектор биносида ўтказилган юзма-юз мулоқотда сектор раҳбарлари аҳолини қийнаётган ва ечимини кутаётган мурожаатларни тинглашди.Сайёр қабулда фуқаролардан уй-жой, ичимлик суви, электр таъминотини яхшилаш, ички хўжалик йўлларни асфальтлаш, моддий ёрдам, бандлик ва тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 100 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.Қабулда мурожаатларнинг 36 таси жойида ечимга келтирилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор ташкилотларга бириктирилди.
Жорий йилнинг 3-4 февраль кунлари Наманган шаҳрида спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича «Fly Kids Sup» бадиий гимнастика клуби очиқ турнири бўлиб ўтди.Саралаш мусобақасида туманимиз ёш бадиий гимнастикачиларидан 2013-2014 йилларда туғилган қизлар жамоаси жамоавий чиқишда фахрли 2-ўринни, 2015-2016 йилларда туғилган қизлар жамоаси жамоавий чиқишда фахрли 1-ўринни, 2015 йилда туғилган қизлар ўртасида яккалик баҳсларида Ёқубжонова Шаҳзода фахрли 1-ўринни, 2012 йилда туғилган қизлар ўртасида яккалик баҳсларида Олимжонова Жасмина фахрли И-ўринни, 2011 йилда туғилган қизлар ўртасида яккалик баҳсларида Зокиржонова Кумуш фахрли 2-ўринни, 2010 йилда туғилган қизлар ўртасида яккалик баҳсларида Муҳиддинова Нуржаҳон фахрли 1-ўринларни эгаллашди.
Ёшларимизни ушбу ютуқ билан муборакбод этиб, келгуси мусобақаларда зафарлар тилаймиз.
Жорий йилнинг 3-4 февраль кунлари Косонсой туманида 2022 йил - «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»га бағишлаб спортнинг гандбол тури бўйича 2004-2005 йилларда туғилган қизлар ўртасида Наманган вилоят ёшлар лигаси мусобақалар жадвалининг 1-тур ўйинларида Косонсой тумани, Поп тумани, Норин тумани, Тўрақўрғон тумани, Уйчи тумани ва Наманган вилоят терма жамоалари иштирок этишди.











