Ижтимоий тармоқларда Косонсой дам олиш масканида ноқонуний дарахтлар кесилаётган ҳақидаги хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат соҳага дахлдор мутасаддилар билан ўрганиб чиқилди.Ушбу ҳолат Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат қилиш бўлими мутахасислари томонидан жойига чиқиб ўрганилганда, қуйидагилар маълум бўлди. Ўзбекистон Республикасини 2018 йил 16 апрелдаги ЎРҚ-475-сон билан тасдиқланган “Ўрмон тўғрисида”ги қонунинг 13-моддасида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасини ваколатлари белгиланган бўлиб, унга кўра қонунчиликда белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга дарахт ва буталарни кесиш учун рухсатнома бериши, шунингдек ўрмонларни қонунга хилоф равишда кесишлардан ҳимоя қилиши белгилаб қўйилган. Мазкур қонунинг 37-моддасида дарахт ва буталарни кесиш тартиби белгиланган бўлиб, ўрмон ҳудудида дарахт ва буталарни кесишга қонунчиликда белгиланган тартибда, ўрмон кесиш чиптаси (билети) асосида ўрмонларни қайта тиклаш шарти билан йўл қўйилиши таъкидлаб ўтилган.Дам олиш маскани ҳудудидаги терак дарахтларини кесилишини қонунийлиги ўрганилганда терак дарахтлари Косонсой давлат ўрмон хўжалигини рухсати билан кесилганлиги аниқланди. Ўрмон хўжалиги ҳудудларида учраётган ҳуқуқбузарликлар жавобгарлик чораларини кучайтириш, қонунбузарликлар учун жазо ҳажмини ошириш орқали ўрмон қонунчилигига тегишли ўзгаришлар киритилган бўлиб, маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 261-моддаси прим бир билан Давлат ўрмон хўжалиги органлари инспекторларига ўрмон хўжалигида содир этилган ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ҳамда маъмурий жазо чораларини кўриш ваколати берилган.Ўзбекистон Республикасини Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги 46-сонли “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонинг 2-бандида Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни қимматбахо навларини кесилишига муддатсиз даврга мораторий қабул қилинган. Дам олиш маскани ҳудудида кесилган терак дарахтлари Косонсой давлат ўрмон хўжалиги фондига тегишли эканлигини маълум қилинади.

Косонсой тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўлими

Инвестиция дастури асосида 6 млрд. 46 млн. сўм маблағ эвазига барпо этилган боғчага ҳудуддаги 180 нафар 3-7 ёшли болалар қамраб олинди.Очилиш маросимида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров, сектор раҳбарлари, Наманган вилоят мактабгача таълим бошқарма бошлиғи Ҳилола Юсупова, туман МТБ раҳбари Райҳонахон Каримова, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.Косонсой туманида 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамрови 2017 йилда 19,5 фоизни ташкил этган бўлса, 2021 йил якуни билан бу кўрсаткич 69,7 фоизга етказилди.Бугунги кунда туманда 17978 нафар 3-7 ёшли болалар мавжуд бўлса, уларнинг 12537 нафари мактабгача таълимга қамраб олинган. Сўнгги тўрт йилда туманда 10 та давлат мактабгача ташкилоти, 1 та нодавлат ва 3 та давлат хусусий шерикчилик мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 125 та оилавий нодавлат мактабгача ташкилотлари ташкил этилди. (https://t.me/kosonsoyhokimligi)

Бугун Косонсой туманиниг "Нурафшон" маҳалласида барча қулайликларга эга бўлган замонавий типдаги давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Тантанали маросимда Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров, сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинова, Наманган вилоят мактабгача таълим бошқарма бошлиғи Ҳилола Юсупова, туман МТБ раҳбари Райҳонахон Каримова, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.“Кушон бинокор Қурилиш” МЧЖ томонидан барпо этилган 3-сонли мактабгача таълим ташкилоти 3 млрд. 371 млн. сўм маблағ эвазига қуриб битказилган таълим маскани 150 ўринга мўлжалланган бўлиб, 30 нафар ишчи ўрни яратилиб, ҳудуддаги аёллар бандлиги таъминланди.– Давлатимиз томонидан ёшлар тарбиясига катта эътибор берилаётганидан мамнунмиз, - дейди меҳнат фахрийси Абдужалил Сотиболдиев.

- Ҳар ой менга ҳар кўча ва ҳар маҳаллада нега ЙТҲ бўлаётгани сабаблари ҳақида ҳисобот берасизлар. Йўлларда хавфсиз ҳаракатланишга шароит яратиш, авария ва ўлим ҳолатларини кескин қисқартириш, бунинг учун, ҳаракатларни бошқаришни тўлиқ рақамлаштириши зарур.

Умуман, ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолди, - деди президент. - Шунинг учун, авариялар сони соат сайин ошиб бормоқда. Биз ўқиганимизда 3 йил ҳайдовчиликка ўқитган. Ҳозир дарсга бормай пул бериб гувоҳнома оляпти. Нимага? Ўзбекистонда қонун йўқми?

Шавкат Мирзиёев бу муаммони бартараф қилиш учун аввало ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, иккинчидан, ўқитмасдан ва ўргатмасдан гувоҳнома бериш “жинояти”га қарши жазони кучайтириш бўйича бир ой муддатда қонунчиликка қўшимча киритиш юзасидан таклиф киритиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 25 январь куни дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган «Марказий Осиё давлатлари - Хитой» онлайн саммитида иштирок этади.

(https://president.uz/uz/lists/view/4929)ХХР Раиси Си Цзиньпин ташаббуси билан ташкил этиладиган тадбир кун тартибига мувофиқ, Марказий Осиё мамлакатлари ва Хитой ўртасидаги 30 йиллик ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинади, кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилади ва амалий ҳамкорликнинг истиқболли соҳалари белгилаб олинади.

Онлайн саммит якунида Қўшма баёнот қабул қилиниши режалаштирилган.