Янгиликлар
Мамлакатимизда аҳоли, айниқса аёллар бандлигини таъминлаш масаласига халқ турмуш фаровонлигини оширишнинг муҳим омили сифатида қаралиб, бугунги кунда изчил равишда давом этаётган ислоҳотларнинг муҳим таркибий қисми, устувор йўналишига қўйилгани бу масала нақадар долзарб эканлигини кўрсатади.
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг асосий вазифаларидан бири ҳам шундай иборат. Айтиш лозимки, улар бу соҳада анча фаол.
"Боғибаланд" маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси ҳамда "KUSHON TEXTILE GROUP" МЧЖ ҳамкорлигида ташкил этилган кооперация асосида бугун "Боғибаланд" маҳалласида жами 14 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди .
Шундан, 3 нафари корхонада, 11 нафари эса кооперация асосида ўз уйларида фаолият юритмоқчи бўлишди.
- Йил якунига қадар яна 300 нафар хотин-қизларимизни иш билан таъминлаш мақсадимиз бор, - дейди ҳоким ёрдамчиси Муҳриддин Баҳриддинов.
Бугун, Косонсой тумани Баҳористон маҳалласи «Шоҳсафед” массивидаги мототрассада Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг Наманган вилоят Кенгаши ташаббуси билан мотоспорт бўйича Наманган вилоят ҳокими кубоги учун вилоят биринчилиги 1-босқич мусобақалари ҳамда Абдусаттор Шарипов хотирасига бағишланган “Саванна” мотоклуби кубоклари учун мусобақалар бўлиб ўтди.
Бундай мусобақалар сўнгги бор 11 йил олдин, яъни 2011 йилда ўтказилган эди.
“Шоҳсафед” массивига адреналинга бой мусобақанинг гувоҳи бўлиш учун туманимиз ва қўшни туманлардан 10 мингдан зиёд томошабинлар тўпланишди.
Республикамизнинг турли вилоятларидан келган 80 нафарга яқин мотоспортчилар ҳамда Наманган вилоятининг барча туманлари жамоалари ўзаро куч синашишди.
Мусобақанинг очилиш маросимида сўз олган туман ҳокими Дилмурод Қодиров сўнгги йилларда Юртбошимиз томонидан спорт ҳамда соғлом турмуш тарзини оммалаштиришга берилаётган эътибор ҳақида гапириб, барчани спорт билан доимо ҳамнафас бўлишга чақирди.
Умумжамоа ҳисобида Косонсой тумани жамоаси пойга ғолиби бўлган бўлса, 2-ўрин Мингбулоқ, 3-ўрин эса Норин жамоасига насиб этди. Уларга ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси туман (шаҳар) давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан «Сайёр хизмат» тадбирлари амалга ошириб келинмоқда. Бундан кўзлаган асосий мақсад эса, аҳолини узоғини яқин мушкулини осон қилишдан иборат. Шунингдек, аҳолини давлат хизматларидан онлайн тазда фойдаланиш бўйича тушунтириш тарғибот ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.Косонсой туман давлат хизматлари маркази ходимлари туманнинг «Учқўрғон»,« Шербулоқ», «Замондош» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган аҳоли вакилларига сайёр хизмат кўрсатдилар. Хизмат кўрсатиш жараёнида давлат хизматлари соҳасига доир янгиликлар бўйича ҳам маълумотлар бердилар. Шу билан бирга, «Аёллар дафтари»,«Ёшлар дафтари»,«Темир дафтари»да рўйхатда турган фуқароларга кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш юзасидан тушунтириш берилди.
Сессияда туман кенгаши депутатлари туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари, ҳоким ӯринбосарлари, маҳаллалар раислар, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Сессияда биринчи “Халқ депутатлари туман Кенгашига 1-Баҳористон сайлов округидан сайланган депутат Ҳамдамов Ғуломжон Исломжонович, 21-Ўзбекистон сайлов округидан сайланган депутат Аҳмедов Зоҳирхон Турсунович ва 30-Чорбоғ сайлов округидан сайланган депутат Қодиров Дилмурод Ғофурович ваколатларини эътироф этиш тўғрисида"ги масала юзасидан туман сайлов комиссияси раиси М.Носировнинг ахбороти тингланиб, кенгашнинг янги депутатларига нишон ва гувоҳномалар тантанали топширилди.Депутатлар томонидан бир овоздан кенгаш раиси этиб туман ҳокими, Дилмурод Қодиров сайланди.Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинованинг “Секторлар ҳамда ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ва уларнинг мурожаатлар билан ишлаш ҳолати”, “туман адлия бўлимининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти холати тўғрисида”, “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”, “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 126-моддасига кўра, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2022 йил 24 январдаги VI-29-4-6-0-K/22-сонли қарорининг 3-иловасига асосан, туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағ йўналтириш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида “Халқ таълими тизимини янада ривожлантиришда вазирлик ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш бўйича 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар”, Халқ депутатлари туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2022 йил учун мўлжалланган иш режаси тўғрисида”ги масалалар кўриб чиқилди.Масалалар юзасидан қизғин муҳокамалар бўлиб, сессия якунида халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.
Бугун, Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров томонидан умумий ўрта таълим мактабарининг директорлари, мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.Унда президентимизнинг 2022 йил 28 январда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқиб, туман ҳокими томонидан вазифалар белгилаб берилди. Педагог кадрлар сифат таркибини ошириш, ўқувчиларни олий таълимга жалб этиш, ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, мактабларда моддий-техник базани ривожлантириш шулар жумласидандир.Шунингдек, маҳаллалардаги ёшлар етакчиларига маҳалалардаги уюшмаган ёшлар учун мактабларда кечалар, давра суҳбатлари, тўгараклар ташкил этиш ҳамда мактабларнинг моддий техник базасидан фойдаланиш вазифаси қўйилди.- Ёшлар етакчилари эндиликда мактабларнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари билан бирга иш ташкил қилади. Керак бўлса, битта хонада ўтиради, - деди, туман ҳокими ўз сўзида.











