Сессияда туман кенгаши депутатлари туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари, ҳоким ӯринбосарлари, маҳаллалар раислар, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Сессияда биринчи “Халқ депутатлари туман Кенгашига 1-Баҳористон сайлов округидан сайланган депутат Ҳамдамов Ғуломжон Исломжонович, 21-Ўзбекистон сайлов округидан сайланган депутат Аҳмедов Зоҳирхон Турсунович ва 30-Чорбоғ сайлов округидан сайланган депутат Қодиров Дилмурод Ғофурович ваколатларини эътироф этиш тўғрисида"ги масала юзасидан туман сайлов комиссияси раиси М.Носировнинг ахбороти тингланиб, кенгашнинг янги депутатларига нишон ва гувоҳномалар тантанали топширилди.Депутатлар томонидан бир овоздан кенгаш раиси этиб туман ҳокими, Дилмурод Қодиров сайланди.Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинованинг “Секторлар ҳамда ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти ва уларнинг мурожаатлар билан ишлаш ҳолати”, “туман адлия бўлимининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти холати тўғрисида”, “Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”, “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 126-моддасига кўра, Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг 2022 йил 24 январдаги VI-29-4-6-0-K/22-сонли қарорининг 3-иловасига асосан, туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағ йўналтириш тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида “Халқ таълими тизимини янада ривожлантиришда вазирлик ва маҳаллий ҳокимликларнинг масъулиятини ошириш бўйича 2022 йилда амалга ошириладиган устувор вазифалар”, Халқ депутатлари туман Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2022 йил учун мўлжалланган иш режаси тўғрисида”ги масалалар кўриб чиқилди.Масалалар юзасидан қизғин муҳокамалар бўлиб, сессия якунида халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.






