Янгиликлар
Косонсой туманидаги 38-сонли мактабгача таълим муассасасида аутсорсинг бўйича семинар бўлиб ўтди.Унда Косонсой туман ҳокими Дилмурод Қодиров ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этиб, болажонларга яратилган шароитларни ҳам кўздан кечиришди.Маълумот учун, жорий йилнинг 26 ноябрь куни аутсорсингга бериш бўйича лотлар танловга қўйилиб, шундан 1 та лотда жами 6 та мактабгача таълим ташкилотлари аутсорсинг усулида овқатлантириш учун тадбиркор томонидан ютиб олиниб, фаолияти давом этмоқда. 2022 йил 1-чорагидан 6 та ДМТТлари аутсорсинг усулига ўтказиш режалаштирилган.Тумандаги қолган 33 та ДМТТлар 2022 йил давомида босқичма-босқич аутсорсинг усулида овқатлантиришга ўтказиш бўйича семинарда фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.Туман МТБ тасарруфидаги аусорсинг усулига ўтган мактабгача таълим ташкилотларига “Кидс фуд” МЧЖ томонидан санитария қоидалари, нормативлари ва гигиена нормативларига мос шароитлар яратиш учун жами 316 млн сўм инвестиция киритилиши режалаштирилган. (https://t.me/kosonsoyhokimligi)
Бугун, 1 февраль куни Косонсой тумани Дўстлик ММТП ҳудудидаги “Косонсой баракат саховати” фермер хўжалиги дала майдонида кўргазмали семинар ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2021 йилдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан амалга ошириладиган вазифалар белгилаб берилди.Семинарда туман ҳокими Дилмурод Қодиров иштирок этиб, фуқаролар томонидан деҳқончилик учун бериладиган ер майдонларини аукцион орқали ажратиш тартиблари, ердан фойдаланиш, 10 сотих майдонда 2-3 маротаба ҳосил етиштириш ҳисобига олинадиган даромад миқдорини 10-15 млн. сўмгача етказиш бўйича тушунчалар берди.Мазкур семинарда МФЙларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари ҳамда ер олиш истагида бўлган фуқаролар иштирок этиб, ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан тегишли жавоб олишди. (https://t.me/kosonsoyhokimligi)
Жорий йилнинг 31 январ куни вилоят ишчи гуруҳ томонидан ҳоким ёрдамчилари фаолиятига кўмаклашиш ва туман ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан Уйчи тумани намунасида ишлар олиб борилмоқда.Туманнинг, “Гулбоғ” МФЙда жойлашган “AO TEKS” МЧЖ томонидан Туркия давлатидан инвесторлар жалб этган ҳолда, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш комплекси ташкил этилади. Лидер тадбиркор сифатида 2 млрд. сўм банк кредити ҳисобидан ушбу маҳалладаги хонадонларда яшовчи 170 дан ортиқ аёл қизлар иш билан таъминланади. Бундан ташқари 40 дан ортиқ хонадонга кооперация асосида ишларни олиб бориш режалаштирилган.“Боғибаланд” МФЙ ҳудудида ҳам, “KUSHON TEKSTIL GROUP” МЧЖ тикувчилик цехи томонидан Лидер тадбиркорлик йўналишида Микрокредитбанк томонидан 1,5 млрд. сўм маблағ ажратилади. Натижада 240 та ишчи ўрни ва 50 та кооперация асосида аҳоли бандлиги таъминланиши кўзда тутилган.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззақов ташаббуси билан вилоятимиз бўйлаб ҳокимлик ва ташкилотлар раҳбарлари ўз тизимларидаги ходимлар ҳолидан хабар олиш таклифи илгари сурган эди.Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров ҳокимлик тизимидаги ана шундай ходимлар ҳолидан хабар олди. Икки нафар ходимга уларнинг қизиқишига қараб ишдан кейин даромад топиши учун тикув машиналари тақдим этиладиган бўлди.Шунингдек, тумандаги барча корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ўзлари бошчилик қилаётган жамоанинг баъзи ходимлари ҳолидан хабар олмоқдалар.
“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”га ҳамоҳанг Наманган вилояти халқ қабулхонаси ва туман ҳокимлиги ташаббуси билан Косонсой туманида “Бир кўча бир хонадон” тамойили асосида салмоқли ишлар олиб борилмоқда. Масалан, Косонсой туманида марказдан олис, шароити оғир ҳудудлар танлаб олинмоқда.
Хусусан, “Ободон” маҳалласи қўшни Қирғизистон Республикасининг билан чегарадош. Мавжуд 611та хонадонда яшовчи 3 минг 460 нафардан зиёд аҳоли деҳқончилик, боғдорчилик ва чорвачилик билан машғул. Маҳалланинг “Диёр” кўчаси ёзда чанг, қишда лой, умуман талабга жавоб бермайди. Вилоят ва туман мутасаддилари ҳамда тегишли тузилмалар ҳамкорлигида кўчани шағаллаш, шу ҳудуддан оқиб ўтувчи “Чуст канали” қирғоқларини эса ободонлаштириш ишларига киришилди. 30 дан ортиқ техникалар, 100 нафарга яқин йўлсозлар ва турли соҳа вакиллари аҳоли билан бир жону бир тан ҳашарга отландилар. Қисқа вақт ичида дарахтларга шакл бериш, оқлаш, ободонлаштириш натижасида мазкур кўча янгича қиёфага кирди.











