Янгиликлар
Мазкур маҳаллада томорқадан фойдаланиш, паррандачилик, узумчиликни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар бўйича фуқаролар билан суҳбатлашиб керакли тавсиялар берилди. Ушбу ҳудудда олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни туман ҳудудидаги қолган маҳаллаларда ҳам йўлга қўйилиши кераклиги таъкидланди.
Маълумот ўрнида, "Навбаҳор" маҳалласи узумчилик ва паррандачиликка ихтисослаштирилган ҳудудлардан бири. Туманда 10 та паррандачиликка ихтисослаштирилган қатор лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. Аҳолини ўзини ўзи банд қилиши ва қишлоқ хўжалигига эътибор қаратилиши фуқароларнинг бандлигини таъминлашга ҳам хизмат қилади. Косонсой туманида ўрганишлар давом этмоқда.
Республика миқёсида аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати ходимлари иштирок этади, ҳудудларда ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, материалларни автоматлаштирилган ҳолда қайта ишлаш, дастлабки якунларни сарҳисоб қилиш ва натижаларни эълон қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар статистика бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар статистика бўлимлари ходимлари жалб этилади. Алоҳида даврларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, қўлланма ва маълумотнома ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, аҳолини рўйхатга олишни молиявий ва моддий-техник таъминлашда ҳисоб-китобларни тайёрлаш учун қўшимча равишда шартнома асосида штатда бўлмаган юқори малакали мутахассислар вақтинчалик жалб этилади. Туман ва шаҳар миқёсида рўйхатга олиш, инструкторлик, ҳисоб ва стационар участкаларда ишларни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш учун тўлов-шартнома асосида ходимлар жалб этилиши мумкин. Регистраторлар шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги уйларнинг тайёргарлик босқичида аввал тузилган рўйхатларини ва картографик материалларни аниқлаш (аниқ ҳудуддаги уйларнинг ҳақиқатда мавжудлигини текшириш) учун тўлов-шартнома асосида жалб этилади.Регистраторларни давлат статистикаси органлари ва уй-жой фондидан фойдаланувчи ташкилотлар ходимлари орасидан танлаб олиш туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан давлат статистикасининг ҳудудий органлари билан биргаликда ташкил этилади. Давлат статистикаси органлари ходимлари, олий таълим муассасалари ўқитувчилари ва юқори курс талабалари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқитувчилари орасидан рўйхатга олиш участкалари мудирлари, инструкторлар ва рўйхатга олувчиларни танлаб олиш туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан давлат статистикасининг ҳудудий органлари билан биргаликда шартнома асосида ташкил этилади, зарур ҳолларда, бошқа тоифадаги шахслар ҳам, улар аҳоли рўйхатини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва/ёки уни ўтказишда иштирок этишга рози бўлган тақдирда, бу жараёнга жалб қилиниши мумкин.Вақтинчалик жалб этиладиган ходимларга исмлари ёзилган нишонлар (гувоҳномалар) берилади.Бунда ходимнинг яшаш жойи текширилаётган аҳоли пунктига қатнаш учун қулай бўлиши керак.
Косонсой тумани "Боғибаланд" маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси Муҳриддин Баҳриддинов “хонадонбай” юриб хизмат вазифаларини бажаришда давом этмоқда.Бугун ушбу маҳалла ҳоким ёрдамчиси томонидан “хонадонбай” ўрганиш жараёнида Ҳасанов Асқарали хонадони ўрганилди.Хонадонда ташкил этилган иссиқхонада бир йилда ўртача 1000-1500 кг. лимон меваси етиштирилиб, 25 млн. сўмгача даромад олинмоқда.Бундан ташқари хонадон соҳиби қорамол, паррандачилик йўналишида ҳам фаол эканлигини ҳам намуна сифатида таъкидлаб ўтиш жоиз.
Уйчи тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шокиржон Имамов Ўзбекистон иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Имамов Шокиржон Махаммадсодиқович 1987 йилда Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2009 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Уйчи туман бўлими Кенгашида бошлаган. Уйчи тумани ҳокимлигининг иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси, туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи, туман иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи, туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифаларида ишлаган.
Бугун, Косонсой туманида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 30 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни катта кўтаринкилик билан байрам қилинди.Туман ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари 9201-ҳарбий қисмга қарашли чегара взводларига ташриф буюриб, ҳарбий хизматчиларни бугунги байрамлари билан табриклаб, ташаккурнома ва эсдалик совғалар топширдилар.- Ватан ҳимояси муқаддас бурч, улкан шараф. Ана шу шараф ва бурчни ўз бўйнига олган инсонга энг олий ажр бор, - дейди туман ҳокими ўз сўзида ватан ҳимоячиларини шарафлар экан.Шунингдек, сектор раҳбарлари туман мудофаа бўлимида бўлиб, кўп йиллар хизмат қилган фахрийлар ҳамда ҳозирда фаолият тизимда фаолият кўрсатаётган ходимларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширдилар.Туман маданият бўлими томонидан ташкилланган байрам тадбири эса борилган ҳудудлардаги тадбир иштирокчиларига кўтаринкилик улашди.











