Янгиликлар
2021 йил 30 декабрь куни Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз саккинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.Сессияни халқ депутатлари туман Кенгаши раиси ўринбосари Исроилжон Жўраев олиб борди.Сессия котиби, кун тартиби ва иш регламенти тасдиқланди.Сессия ишида 2022 йил учун Косонсой туманининг маҳаллий бюджети тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Ушбу масала юзасидан туман молия бўлими бошлиғи Элмурод Тошпўлатов ахборот берди. Таъкидланишича, 2022 йилда Косонсой туман маҳаллий бюджети даромадларининг режаси 65 млрд. 94 млн 818 минг сўм бўлиб, харажатлари эса 208 млрд 108 млн 728 минг сўм прогнозни ташкил этмоқда. Республика бюджетидан олинадиган тартибга солувчи трансфертлар 143 млрд 13 млн 910 минг сўмни ташкил этмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Косонсой тумани “Равот” МФЙ “Навбаҳор” кўчаси йўллари ва электр симёғочларнинг ачинарли ҳолатда эканлиги айтилган видеолавҳа тарқалди.Ушбу мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз:“Равот” МФЙ ушбу йили “Обод қишлоқ” дастурига киритилган бўлиб, бу ерда салмоқли ишлар амалга оширилди.Дастур асосида 3 км. ҳаво тармоғи, 1 дона трансформатор пункти режалаштирилган бўлиб, ишлар режа асосида бажариб берилди. Бунга қўшимча Косонсой ТЭТК режасига асосан 8 км. ҳаво тармоғи 2 та трансформатор пункти ўрнатилди.Ахолига сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида 10 км. ҳаво тармоғи ва 6 трансформатор пункти мукаммал таъмирланди. “Равот” МФЙ “Навбаҳор” кўчаси “Обод қишлоқ” дастурига тушмаганлиги сабабли аҳолига сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида 2021 йилда режага киритиш кўзда тутилган.Шунингдек, ушбу кўчада айни дамда шағаллаш ва шебенлаш ишлари олиб борилмоқда.
Косонсой туманидаги миллий маданият марказида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун «Янги йил арчаси» байрам тадбири ташкил этилди.Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирок этган тадбирда 100 нафардан ортиқ болажонларга ҳомийлар томонидан кийим-кечак ва Янги йил совғалари топширилди.Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Дилмурод Қодиров барчани Янги йил байрами билан муборакбод этиб, уларга эзгу тилаклар билдирди.Шунингдек, тадбирда спорт, санъат, таълим йўналишида Республикада муваффақиятга эришган ёшлар ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Хусусан, “Мен санъатни танлайман” танловида ғолиб бўлган Нурзида ва Мадина, Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Китобхон оила” танлови ғолиби Ашуровлар оиласига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.Тадбирда туман маданият бўлими томонидан янграган куй-қўшиқлар, ранг-баранг чиқишлар йиғилганларга хуш кайфият бағишлади.
Ҳафтанинг ҳар сешанба куни ҳокимлик идораларида аҳолининг мурожаатлари юзасидан ҳоким ва фуқаролар қабул куни жорий этилган.
Туман ҳокими Дилмурод Қодиров, туман Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинова ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигидаги юзма-юз мулоқотда аҳолини қийнаётган ва ечимини кутаётган мурожаатларни тингланди.
Сайёр қабулда фуқаролардан таълим, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам, уй-жой, тўлов контракти масаласи, бандлик ва тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 115 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.
Қабулда мурожаатларнинг 53 таси жойида ечимга келтирилди, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор ташкилотларга бириктирилди.
Ҳоким қабулида бўлган туманимизнинг “Янгишаҳар” маҳалласида яшовчи, юз ёшдан ошган Болтижон момонинг кайфияти тоғдек кўтарилди. Табаррук момонинг муаммоси ўз ўрнида ҳал этилди.
Янги йил остонасида туриб, 100 ёшдан ошган табаррук онахон дуосини олишга не етсин. Узоқ умр кўриб, бугунги кунда эл ардоғидаги момо қўлларини дуога очиб, кириб келаётган 2022 йил баракали келишини, юртимиз тинч, халқимиз фаровон яшашини ният қилдилар.
Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида чақирув асосида муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчилар бўлган, шунингдек контракт бўйича ҳарбий хизматга жалб этилган ҳарбий хизматчилар бўлган ва уларнинг ёпиқ ҳудудларда яшаётган оила аъзоси бўлган респондентлар ҳақидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ҳарбий қисм командири ёки у ваколат берган шахс томонидан амалга оширилади. Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш санасида:болалар интернатларида, тарбия муассасаларида, «Болалар шаҳарчалари»да;ижтимоий муассасаларда; диний муассасаларда; шифохоналарда ва бошқа соғлиқни сақлаш ташкилотларида;зўравонликдан жабрланган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказларида; қамоқда сақлаш жойларида, тергов ҳибсхонасида, ахлоқ тузатиш муассасаларида ва махсус муассасаларда яшаётган (бўлган) респондентлар тўғрисидаги шахсга доир маълумотларни йиғиш ушбу қисмда назарда тутилган муассасалар ҳамда ташкилотлар маъмуриятлари томонидан амалга оширилади.Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналари ходимлари бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда уларнинг ўзи билан бирга бўлган оила аъзолари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотлардаги квоталанган лавозимларга юборилган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан рўйхатга олиниши лозим. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган чет давлатлар доимий ваколатхоналарининг, халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ва чет давлатлар ҳукумат ташкилотлари ваколатхоналарининг ходимлари бўлган чет эл фуқаролари ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ дипломатик имтиёзларга ва иммунитетга эга бўлган бошқа шахслар рўйхатга олинмайди.











