🔹 Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамиша эътиборда. Айниқса, бу тамойил турли байрамлар муносабати билан ташкилланиши янада қувончли.

Президентимизнинг қарори ижросига кўра, Янги йил байрами олдидан Косонсой туманида 111 нафар “Темир дафтар”да рўйхатга олинган фуқароларга 88 миллион 800 минг сўм, 859 нафар боқувчисини йўқотганлик ва 906 нафар 18 ёшгача болаликдан ногиронлик нафақасини олувчиларга 1 миллиард 412 миллион сўм миқдоридаги пул маблағлари топширилди.Туман ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги мутасаддилар Қорбобо ва Қорқиз ҳамроҳлигида Президентимизнинг Янги йил табригини ўқиб бериб, рўйхатдаги оилаларга пул маблағлари, “Саховат ва кўмак” жамғармасидан байрам совғалари ҳамда туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан ногиронлик аравачаларини етказилди.Бундай тадбирлар янги йил арафасида кўплаб оилаларга байрам туҳфаси бўлиши баробарида шодлик ва миннатдорлик ҳиссини улашмоқда. (https://t.me/kosonsoyhokimligi)

Янги йил байрами арафасида аҳоли учун энг зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини назорат қилиш, нархларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик ва аҳоли фикрлари билан яқиндан танишиш мақсадида бугун, 26 декабрь куни Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров деҳқон бозорида ташкил этилган Янги йил байрам ярмаркасини бориб кўрди. Бозордаги аҳоли ҳамда тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, нархларни сунъий равишда оширмасликка, кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотларни янги йилгача мўътадил, ҳамёнбоп нархларда сотилишини йўлга қўйди. Хусусан гўшт 50 000 сўм, тухум 800 сўм ва қатор деҳқончилик маҳсулотлари қулай нархларда сотилмоқда.Деҳқон хўжалиги ва бирламчи рўзғор махсулотларининг нархи ҳам аҳоли эҳтиёжига кўра белгилаб қўйилди. Шунингдек, туман раҳбари тегишли ташкилотлар ва бозор маъмуриятига вазиятни назорат олишни буюрди.Эслатиб ўтамиз, янги йил ярмаркаси 31 декабргача давом этади.

🔹️ Президент Шавкат Мирзиёев 24 декабрь куни ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини ривожлантиришга оид лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

(http://namhaqiqat.uz/tehnologiya/ahborot_tehnologiyalari_soasidagi_rezhalar_tadimot_ilindi.html)Унда давлатимиз раҳбари келгуси йилда IT хизматлар ҳажмини 35 фоиз ошириб, 21 триллион сўмга етказиш, дастурлаш хизматларини кўпайтириш учун барча имконият борлигини таъкидлади.

Тақдимотда фуқаро паспортининг рақамли профили ҳақида ҳам маълумот берилди.

Маълум қилинишича, Gov Pass мобиль иловаси смартфонга ўрнатилади ва унда паспорт, диплом, меҳнат дафтарчаси, ҳайдовчилик гувоҳномаси каби кўплаб ҳужжатлар жамланади. Яъни, фуқаронинг барча ҳужжатлари доим ёнида, телефонда бўлади. Бу вақт ва пулни тежаб, қоғозбозликни камайтиришга хизмат қилади, оворагарчиликларни бартараф этади.

🔹️ "Наманган ҲЭТК" АЖ томонидан Косонсой туман электр таъминоти корхонасининг бир қатор ходимлари тақдирланди.Жумладан, Косонсой ТЭТК навбатчи диспетчери Фазлиддин Исраилов, бош ҳисобчи Абдунаби Тешабоев, устачилик бўлими электромонтажчиси Асқарали Эргашев, ҳайдовчи электромонтажчи Баҳодир Олимовлар ташкилотчилар томонидан ташакурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

🔹️ Наманган вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари, подполковник Ойбек Хўжақулов ҳамда Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров миллий маданият марказида тумандаги ёшлар билан учрашди. Сектор раҳбарлари ҳамда масъул идора вакиллари иштирокида ӯтказилган учрашувда ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва муаммолар тингланди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида ижобий ҳал этилган бўлса, айримларининг ижроси юзасидан тегишли идора ва ташкилотларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди. Тадбир якунида иш билан таъминлашда ёрдам сўраб мурожаат қилган 2 нафар ёшларга меҳнат қуроллари топширилиб, уларнинг бандлиги таъминланди. Шунингдек, олий таълим муассасаларида шартнома асосида таҳсил олаётган ёшларнинг 5 нафарига тўлов сертификати топширилди. Бундан ташқари 16 ёшга тўлган 5 нафар йигит-қизларга илк бор Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортлари топширилди. Кўтаринки руҳда ташкил этилган тадбирда ёш спортчиларга раҳбарлар томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди. (https://t.me/kosonsoyhokimligi)