Янгиликлар
Бугун Наманган вилояти ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Аҳрор Мансуров Косонсой тумандаги маҳаллалар фаолияти билан яқиндан танишди. Хусусан, “Обод қишлоқ" давлат дастурига киритилган "Ровот" ва "Жар" маҳалла идораси учун қурилаётган бинолар билан танишиб чиқди. Шундан сўнг тумандаги идораси мавжуд бўлмаган ёки қурилиш ишлари кетаётган маҳаллалар тўғрисида туман ҳокими Дилмурод Қодиров билан суҳбатлашди.Маълумот учун, туманда 59 та маҳалла бўлиб, уларнинг 12 тасида маъмурий биноси мавжуд эмас. Ўрганиш давомида масъулларга тумандаги Дўстлик, Кушон, А.Навоий, Гузар, Гулобод, С.Шерозий, Садача, Гўрмирон, Мажнунтол, Навбаҳор, Замондош ва Ширинбулоқ маҳаллаларининг хизмат биноларини қурилишини кунлик назорат қилиш топшириғини юкланди.
Шунингдек, вилоят ҳокими ўринбосари "Жар" маҳалласига ҳоким ёрдамчиси ҳамда маҳалладаги ёшлар вакили билан учрашиб, хатлов жараёнларини жадаллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар берди.
Косонсой туманида Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар иштирокида пилот лойиҳа мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Косонсой туманида бўлиб, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари, меҳнат инспекторларининг ёрдамчилари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Россия Федерациясининг турли ҳудудларига қурилиш соҳасига фуқароларни соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилди ва хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди. Ишлаш истагини билдирган фуқаролар рўйхатларини шаклантириш бўйича топшириқ ва тавсиялар берилди.
Учрашувда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Хайрулла Умаров, Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодировлар иштирок этишди.
Ёшларнинг эҳтиёжлари, талаб ва истаклари, уларнинг таклиф ва ташаббусларини ўрганиш, муаммоларни бевосита жойларга чиқиб «маҳаллабай» кесимида ёшлар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиниб келинмоқда.
Жорий йилнинг 6 январ куни “Қорасув” маҳалласидаги 25-мактабда Косонсой туман ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров ёшлар билан учрашувди.
Ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, ўз салоҳиятини тўлақонли рўёбга чиқариш учун қулай имкониятлар яратиш хусусида тушунчалар берилди.
Сектор раҳбари томонидан, бугунги кунда ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг келгусида етук мутахассис кадр, тадбиркор ҳамда касб-ҳунар эгаси бўлиб етишиши учун давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар айтиб ўтилди.
Учрашувда 80 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этиб, 8 нафар ёшлар томонидан муаммо ва таклифлар билдирилди. Шундан 6 нафар ёшларнинг муаммолари ўрнида ҳал этилди. 2 та таклиф тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилиб, тегишли чораларни кўриш вазифаси юклатилди.
2023 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда респондентлар сўрови қуйидаги муддатларда ташкил этилади:
1 — 5 ноябрь кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш (5 кун);6 — 10 ноябрь кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантириш (5 кун);
11 — 22 ноябрь кунлари — аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳолини рўйхатга олиш (12 кун, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномага асосан);
23 — 25 ноябрь кунлари — ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганиш (3 кун).
Агар респондент яшаб турган хонадонида (жойида) рўйхатдан ўтишни истамаса, рўйхатга олувчи унга инструкторлик участкасига бориб рўйхатдан ўтишни таклиф этади ва участка манзилини беради. Инструкторлик участкалари 2023 йил 1 — 22 ноябрь кунлари республиканинг барча ҳудудларида фаолият юритади. Рўйхатга олиш участкаси ходимлари, инструкторлар ва рўйхатга олувчилар белгиланган тартибда махсус гувоҳнома, сумка, рўйхатга олиш варағи шакллари ва канцелярия буюмлари билан таъминланади.Рўйхатга олиш даврида инструкторлар (супервайзерлар) рўйхатга олувчилар томонидан сўров ўтказилган респондентлар сонини кунлик назорат қилиб боради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси ҳамда Косонсой тумани Дилмурод Қодиров ташаббуси билан туманимиздаги “Янгийўл” маҳалласининг “Завқий” кўчаси намунали кўча бўлмоқда.Ушбу кўчанинг икки ёнига олвали кўчатлари экилиб, кўча томорқалари тартибга келтирилмоқда. Йўл махсус техникалар билан шағалланмоқда. Шунингдек, хонадонларнинг ташқи ички томонлари оқланиб, томорқасидан унумли фойдаланиш мақсадида кичик иссиқхоналар ташкил этилмоқда.











