Косонсой туманида Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар иштирокида пилот лойиҳа мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Косонсой туманида бўлиб, ҳоким ёрдамчилари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари, меҳнат инспекторларининг ёрдамчилари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Россия Федерациясининг турли ҳудудларига қурилиш соҳасига фуқароларни соддалаштирилган тартибда ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳасининг мазмун-моҳияти тушунтирилди ва хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди. Ишлаш истагини билдирган фуқаролар рўйхатларини шаклантириш бўйича топшириқ ва тавсиялар берилди.

Учрашувда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Хайрулла Умаров, Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодировлар иштирок этишди.