Янги йил байрами арафасида аҳоли учун энг зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини назорат қилиш, нархларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик ва аҳоли фикрлари билан яқиндан танишиш мақсадида бугун, 26 декабрь куни Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров деҳқон бозорида ташкил этилган Янги йил байрам ярмаркасини бориб кўрди. Бозордаги аҳоли ҳамда тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, нархларни сунъий равишда оширмасликка, кўп истеъмол қилинадиган маҳсулотларни янги йилгача мўътадил, ҳамёнбоп нархларда сотилишини йўлга қўйди. Хусусан гўшт 50 000 сўм, тухум 800 сўм ва қатор деҳқончилик маҳсулотлари қулай нархларда сотилмоқда.Деҳқон хўжалиги ва бирламчи рўзғор махсулотларининг нархи ҳам аҳоли эҳтиёжига кўра белгилаб қўйилди. Шунингдек, туман раҳбари тегишли ташкилотлар ва бозор маъмуриятига вазиятни назорат олишни буюрди.Эслатиб ўтамиз, янги йил ярмаркаси 31 декабргача давом этади.