Косонсой туманидаги миллий маданият марказида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун «Янги йил арчаси» байрам тадбири ташкил этилди.Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирок этган тадбирда 100 нафардан ортиқ болажонларга ҳомийлар томонидан кийим-кечак ва Янги йил совғалари топширилди.Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Дилмурод Қодиров барчани Янги йил байрами билан муборакбод этиб, уларга эзгу тилаклар билдирди.Шунингдек, тадбирда спорт, санъат, таълим йўналишида Республикада муваффақиятга эришган ёшлар ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Хусусан, “Мен санъатни танлайман” танловида ғолиб бўлган Нурзида ва Мадина, Ички ишлар вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Китобхон оила” танлови ғолиби Ашуровлар оиласига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.Тадбирда туман маданият бўлими томонидан янграган куй-қўшиқлар, ранг-баранг чиқишлар йиғилганларга хуш кайфият бағишлади.