Ҳафтанинг ҳар сешанба куни ҳокимлик идораларида аҳолининг мурожаатлари юзасидан ҳоким ва фуқаролар қабул куни жорий этилган.
Туман ҳокими Дилмурод Қодиров, туман Халқ қабулхонаси мудири Тоҳирахон Муйдинова ҳамда сектор раҳбарлари бошчилигидаги юзма-юз мулоқотда аҳолини қийнаётган ва ечимини кутаётган мурожаатларни тингланди.
Сайёр қабулда фуқаролардан таълим, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам, уй-жой, тўлов контракти масаласи, бандлик ва тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 115 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.
Қабулда мурожаатларнинг 53 таси жойида ечимга келтирилди, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор ташкилотларга бириктирилди.
Ҳоким қабулида бўлган туманимизнинг “Янгишаҳар” маҳалласида яшовчи, юз ёшдан ошган Болтижон момонинг кайфияти тоғдек кўтарилди. Табаррук момонинг муаммоси ўз ўрнида ҳал этилди.
Янги йил остонасида туриб, 100 ёшдан ошган табаррук онахон дуосини олишга не етсин. Узоқ умр кўриб, бугунги кунда эл ардоғидаги момо қўлларини дуога очиб, кириб келаётган 2022 йил баракали келишини, юртимиз тинч, халқимиз фаровон яшашини ният қилдилар.






