🔹️ Ўзбекистонда ҳудудларнинг демографик кўрсаткичлари рақамларда эълон қилинди (https://t.me/statistika_rasmiy/1985). Давлат статистика қўмитаси тегишли маълумот билан чиқди.

Маълумотларга асосан, 2022-йилнинг 1-январь ҳолатига Наманган вилоятининг демографик кўрсаткичлари статистик рақамларда қуйидагича кўриниш олди:

• аҳоли сони – 2 931 056 киши• аёллар сони – 1 442 007 киши• эркаклар сони – 1 489 049 киши• шаҳарда яшовчилар – 1 899 471 киши • қишлоқда яшовчилар – 1 031 585 киши.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман, шаҳар ҳокимликлари масъул вакиллари учун доимий тарзда Сиёсий-маърифат соати ташкил этиб келинмоқда.Бугунги ўқув соатини Косонсой тумани ҳокимлиги аппарат ходимлари онлайн кузатиб боришди.Ўқув соатида Спикерлар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтишди:Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги ислоҳотлари; Маҳаллаларда иш ўринлари яратиш ва оилалар даромадини кўпайтиришнинг янги тизими;Ҳуқуқий саводхонлик (ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти). Шунингдек, ўқув соатида Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

🔹 Сабзавот, кўкатлар ва кўчат етиштириш учун иссиқхонадан фойдаланиб, даромадли тижорат ғоясини амалга ошириш мумкин. Чунки ҳовлидаги кичик иссиқхона ҳам вақт ўтиши билан барқарор даромад манбаига айланиши мумкин. “Янгийўл” маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ва маҳалланинг ёшлар етакчиси “хонадонбай” ўрганишлар давомида “Кумуш тола” кўчасида яшовчи Нуриллаева Ҳидоятхон хонадонида бўлишди.Ҳидоятхон опа 1 сотих иссиқхонасида саримсоқ, кўкат экиб даромад олади.- Иссиқхонадан олган даромадим рўзғоримизга етиб турибди. Ортиғини маҳалла-куйга сотяпмиз, - дейди хонадон эгаси.Шунингдек, ўрганишлар давомида “Муҳаддас ватан” кўчасида яшовчи Латипов Шермирза ака хонадонига ўтган йили субсидия асосида 40 дона уй товуғи берилган бўлиб, ҳозирда кунига 20-25 дона тухум беради.Келгусида хонадон эгаси инкубатор орқали уй товуқларини кўпайтиришни режалаштириб, маҳаллада паррандачиликни ривожлантиришни мақсад қилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 710-сон Қарорига мувофиқ 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари аҳолини рўйхатга олиш белгилаб ўтилган.Аҳолини рўйхатга олиш тадбирига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Қонун ишлаб чиқилди. Ушбу Қонунда аҳолини рўйхатга олиш тартиблари белгиланган бўлиб, Жумладан;-Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишда респондентларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари-ўзининг шахсга доир маълумотлари нима мақсадда йиғилаётганлигини, ушбу маълумотлардан ким ва қандай тарзда фойдаланишини билиш; - ўзи учун тўлдирилган рўйхатга олиш варақлари билан танишиб чиқиш, рўйхатга олиш варақларига киритилган шахсга доир маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини аниқлаштириш; - рўйхатга олувчи ходимлардан тегишли гувоҳномани кўрсатишини талаб қилиш, рад этилган тақдирда эса рўйхатга олиш варағидаги саволларга жавоб бермаслик; -рўйхатга олиш варағининг шаклига биноан шахсга доир ишончли маълумотларни тақдим этиш ҳуқуқига эга. Ушбу тадбир орқали энг аввало Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурлари учун муҳим маълумотлар тайёрланадиб Жумладан; -Аҳолини аниқ сони -Ёшга доир маълумотларга асосан, 3-7 ёшгача бўлган болаларимизни боғчаларга жалб қилишиимиз, улар учун етарли шароитга эга бўлган, ўзларига яқин ҳудудларга боғчалар қуриш учун аниқ маълумотлар шакллантиришга -Аҳоли бандлиги маълумотларига асосан эса фуқароларимизнинг иш билнад таъминлаш учун корхоналар, кичик саноат зоналари ташкил этиш, уларга бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда меҳнат ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш, миграция кўрсаткичларини пасайтирган ҳолда ўзимизда иш ўринлари яратишга - Аҳоли саломатлигини ҳамда таълим сифатини яхшилаш мақсадида ҳудудларда шифохоналар ва олий ўқув юртлари, мактаблар қурилишига - Маҳаллаларнинг инфратузилма шароитларини яхшилаш, жойларда асфалтлаш, электрлаштириш, газ, сув ва канализация тармоқлари тортилиши ҳамда интернет тармоқларини яхшилашга -Хонадонларда яшаб келаётган оилалар сонидан келиб чиққан ҳолда уларнинг уй жойларга бўлган талабларини қондириш мақсадида, мақсадли дастурлар ишлаб чиққан ҳолда уларга қулай нархларда уй-жой билан таъминлашга -Маҳаллаларда истиқомат қилиб келаётган ёшлар, хотин-қизлар, иш билан банд аҳоли, кексалар сони ҳамда ушбу маҳалланинг паспорт маълумотлари шакллантирилади. Янги Ўзбекистоннинг бир қисми бўлинг!!!

Наманган вилоят статистика бошқармаси рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказиш бўлими бошлиғи Нуриддин Нажмиддинов

🔹️ Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ Косонсойдаги кўплаб маҳаллалар обод қилинмоқда.

Жумладан, 4-сектор ҳудудида босқичма-босқич равишда шу вақтга қадар маҳаллалар кесимида кўчаларларининг ички йўлларда жорий таъмирлаш, шағал ётқизиш ва бунёдкорлик ишлари олиб борилди.

Шу улуғвор мақсадда истиқлол йилларида амалга оширилган буюк бунёдкорлик ишларининг беқиёс аҳамияти яққол намоён бўлмоқда.