🔹 Сабзавот, кўкатлар ва кўчат етиштириш учун иссиқхонадан фойдаланиб, даромадли тижорат ғоясини амалга ошириш мумкин. Чунки ҳовлидаги кичик иссиқхона ҳам вақт ўтиши билан барқарор даромад манбаига айланиши мумкин. “Янгийўл” маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси ва маҳалланинг ёшлар етакчиси “хонадонбай” ўрганишлар давомида “Кумуш тола” кўчасида яшовчи Нуриллаева Ҳидоятхон хонадонида бўлишди.Ҳидоятхон опа 1 сотих иссиқхонасида саримсоқ, кўкат экиб даромад олади.- Иссиқхонадан олган даромадим рўзғоримизга етиб турибди. Ортиғини маҳалла-куйга сотяпмиз, - дейди хонадон эгаси.Шунингдек, ўрганишлар давомида “Муҳаддас ватан” кўчасида яшовчи Латипов Шермирза ака хонадонига ўтган йили субсидия асосида 40 дона уй товуғи берилган бўлиб, ҳозирда кунига 20-25 дона тухум беради.Келгусида хонадон эгаси инкубатор орқали уй товуқларини кўпайтиришни режалаштириб, маҳаллада паррандачиликни ривожлантиришни мақсад қилган.