🔹️ Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали томонидан бугун Косонсой туманидаги маҳаллаларда фаолият олиб борувчи ёшлар етакчилари учун уларнинг фаолиятларига услубий кўмак ҳамда секторлар билан ҳамкорликда иш ташкил этишларига тавсиялар бериш мақсадида, ўқув семинар ташкил этилди.

Семинарда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали масъуллари томонидан ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, каби кўплаб мақсадларни ўз ичига олган “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Косонсой тумани 1-сектор ҳудудига қарашди Ҳуррият-1 маҳалласида ўтказилган юзма-юз мулоқотда аҳолини қийнаётган ва ечимини кутаётган мурожаатларни тингланди.Сайёр қабулда фуқаролардан уй-жой, ичимлик суви, электр таъминотини яхшилаш, ички хўжалик йўлларни асфальтлаш, моддий ёрдам, бандлик ва тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид 60 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.Қабулда мурожаатларнинг 21 таси жойида ечимга келтирилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор ташкилотларга бириктирилди.

🔹 Президентнинг «Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра:

✅ 2022 йил 1 мартдан бошлаб:

▪️ аҳоли ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (МФЙ) томонидан ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари бўйича Бош прокуратура (1007 қисқа рақами) ва Кадастр агентлигига (1097 қисқа рақами) юборилган фотосурат ва видеоёзувлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади;

▪️ МФЙ ва ҳоким ёрдамчиларига ўз ҳудудида қурилиши бошланган ҳар қандай бино ёки иншоотларнинг қонунийлигини аниқлаш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, қурилиш ва кадастр органларига сўров юбориш ҳуқуқи берилади, бунда:

▪️ мазкур сўровлар 5 иш кунида мажбурий тартибда кўриб чиқилиб, қурилиши бошланган бино ва иншоотларга рухсат берувчи ҳужжатлар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот тақдим этилади;

▪️ ноқонуний ҳолатлар аниқланса, маълумотларни бир кунлик муддатда ер соҳасида назоратни амалга оширувчи органларга тақдим этади.

Ёнида биометрик паспорт ёки ID-карта мавжуд ҳайдовчидан «права», техпаспорт, ишончнома ва суғурта полиси талаб этилмайди.

😷 Ўзбекистонда ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинади.

💰 УЖК хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига ойлик компенсация тўловлари жорий этилади.

🦽 Ногиронлиги бўлган шахсларга даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар берилади.

🏡 Кўп квартирали уйларга туташ ер участкалари мулкдорларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади.

📊 Цемент, клинкер ва қурилиш ойналари экспортига чекловлар бекор қилинади.

🔎 ИИВ тизимидаги «Топилмалар столи» фаолияти тугатилади.

Косонсой туманидаги “Бешкетмон” маҳалласида ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан паррандачиликни ривожлантириш бўйича тизимли ишлар олиб борилиши натижасида амалий натижаларга эришилмоқда.

Жумладан, маҳалла марказида “GOLDEN EGG OF NAMANGAN” МЧЖ томонидан аҳолига тарқатилган товуқ маҳсулотларини сотиб олиш шаҳобчаси барпо этилмоқда.

Бу эса парранда парваришлаётган барча хонадон эгаларига кооперация усулида тухумларни сотиб, даромадларини ошириш имконини беради.

4 нафар киши банд бўладиган шаҳобча билан танишган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бу ерда ҳоким ёрдамчиси, ёшлар вакили ва профилактика инспектори учун бино қуриш бӯйича кӯрсатма берди.