Косонсой туманидаги “Бешкетмон” маҳалласида ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан паррандачиликни ривожлантириш бўйича тизимли ишлар олиб борилиши натижасида амалий натижаларга эришилмоқда.

Жумладан, маҳалла марказида “GOLDEN EGG OF NAMANGAN” МЧЖ томонидан аҳолига тарқатилган товуқ маҳсулотларини сотиб олиш шаҳобчаси барпо этилмоқда.

Бу эса парранда парваришлаётган барча хонадон эгаларига кооперация усулида тухумларни сотиб, даромадларини ошириш имконини беради.

4 нафар киши банд бўладиган шаҳобча билан танишган вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бу ерда ҳоким ёрдамчиси, ёшлар вакили ва профилактика инспектори учун бино қуриш бӯйича кӯрсатма берди.