🔹️ Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали томонидан бугун Косонсой туманидаги маҳаллаларда фаолият олиб борувчи ёшлар етакчилари учун уларнинг фаолиятларига услубий кўмак ҳамда секторлар билан ҳамкорликда иш ташкил этишларига тавсиялар бериш мақсадида, ўқув семинар ташкил этилди.

Семинарда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали масъуллари томонидан ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, каби кўплаб мақсадларни ўз ичига олган “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.