Инвестиция дастури асосида 6 млрд. 46 млн. сўм маблағ эвазига барпо этилган боғчага ҳудуддаги 180 нафар 3-7 ёшли болалар қамраб олинди.Очилиш маросимида Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров, сектор раҳбарлари, Наманган вилоят мактабгача таълим бошқарма бошлиғи Ҳилола Юсупова, туман МТБ раҳбари Райҳонахон Каримова, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.Косонсой туманида 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамрови 2017 йилда 19,5 фоизни ташкил этган бўлса, 2021 йил якуни билан бу кўрсаткич 69,7 фоизга етказилди.Бугунги кунда туманда 17978 нафар 3-7 ёшли болалар мавжуд бўлса, уларнинг 12537 нафари мактабгача таълимга қамраб олинган. Сўнгги тўрт йилда туманда 10 та давлат мактабгача ташкилоти, 1 та нодавлат ва 3 та давлат хусусий шерикчилик мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда 125 та оилавий нодавлат мактабгача ташкилотлари ташкил этилди. (https://t.me/kosonsoyhokimligi)