Бугунги кунда 2022 йил ҳосили учун экилган кузги ғалла майдонларини баргидан озиқлантириш, касаллик ва зараркунандалардан сақлаш мақсадида белгиланган профилактик ишловларни ўз муддатида ўтказиш учун қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Косонсой тумани ҳокимлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган кўргазмали семинарда фермерлар, кластер корхонаси раҳбарлари ҳамда агроном мутахассислар иштирокида кўргазмали семинар йиғилиши ташкил қилинди.Жорий йил ҳосили учун туманда 6170 гектар майдонда бошоқли дон экинлари парвариш қилинмоқда.Об-ҳавонинг илиқ келиши ғалла майдонларида бегона ўтларнинг тарқалиши, занг касаллиги ва зарарли хасва зараркунандалари тарқалиши хавфини оширди. Шундан келиб чиқиб, ғалла майдонларини баргидан озиқлантириш, бегона ўтлар, касаллик ва зараркунандаларга қарши ишлов бериш юзасидан мутахассислар томонидан тегишли тавсиялар берилди. Шунингдек, мавсумга жалб этиладиган ОВХ пуркагичлари вилоят ҳокимининг ишчи гуруҳи томонидан кўрикдан ўтказилиб, мавсумга шайлиги кўздан кечирилди.






