Аҳоли муаммоларини манзилли ўрганиш, ечимини кутаётган масалалар юзасидан ижобий натижага эришиш мақсадида Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари, Косонсой тумани ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари, туман Халқ қабулхонаси мудири ҳамда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари бошчилигидаги юзма-юз мулоқотда аҳолини қийнаётган ва ечимини кутаётган мурожаатларни тингланди.Сайёр қабулда фуқаролардан таълим, соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам, уй-жой, тўлов контракт масаласи, бандлик ва тадбиркорлик фаолиятига оид 60 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.Қабулда мурожаатларнинг 21 таси жойида ечимга келтирилди, баъзиларига ҳуқуқий тушунча берилди, маълум бир вақт талаб этадиган мурожаатлар тегишлилиги юзасидан дахлдор ташкилотларга бириктирилди.Сайёр қабулда бир гуруҳ 16 ёшга тўлган йигит-қизларга илк бор Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортлари топширилган бўлса, 2 нафар фуқаролиги йўқ шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортлари берилди. (https://t.me/kosonsoyhokimligi)






