аманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақов бошчилигидаги Қашқадарё делегацияси Косонсой туманидаги “Намуна” маҳалласида бӯлди. Маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан паррандачиликни ривожлантириш бўйича тизимли ишлар олиб борилиши натижасида амалий натижаларга эришилаётганлиги гувоҳи бӯлишди. Жумладан, маҳалла марказида “GOLDEN EGG OF NAMANGAN” МЧЖ томонидан аҳолига тарқатилган товуқ маҳсулотларини сотиб олиш шаҳобчаси барпо этилиб, фойдаланмшга топширилиш арафасида. Бу эса парранда парваришлаётган барча хонадон эгаларига кооперация усулида тухумларни сотиб, даромадларини ошириш имконини беради. Шунингдек, маҳалла ҳоким ёрдамчиси вилоят ҳокими бошчилигидаги делегацияга келгусидаги амалга ошириладиган ишлари ҳақида тақдимот қилди.