Бугун, 17 март куни Косонсой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодиров 3-сонли умумтаълим мактабида "Гулистон" маҳалласининг уюшмаган ёшлари билан учрашди. Дастлаб ушбу маҳалланинг ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар вакилининг ҳудудда олиб бораётган иш фаолиятлари борасида фикрлар амашилди. Шундан сўнг ҳудуд ёшларининг ташаббуси, ишбилармонлик салоҳияти ва муаммолари билан қизиқди. Мулоқот давомида ёшларнинг ишга жойлашиш, ер майдони ва банк кредити олиш, компьютер саводхонлигини ошириш каби мавзулардаги мурожаат ва таклифлари тингланди. Ёшлар томонидан билдирилган мурожаатлар тегишли мутасаддилар томонидан ижрога қаратилди ва жойнинг ўзида ижобий ҳал этиш юзасидан чоралар белгиланди.