Янгиликлар
Косонсойда Наврўз сайли катта тантанага айланди
Наврўз - яшнаш, яшариш байрами, табиатнинг уйғониши билан боғлиқ янги куннинг бошланишидир. Бутун мамлакатимизда Наврўзий кайфият ҳукмрон, байрам шукуҳи кезиб юрибди.
Бугун Косонсой тумани марказидаги “Ёшлар хиёбони”да ҳам байрамга бағишланган “Ассалом, Наврўз - янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!” шиори остида миллий анъаналаримиз, Наврўз байрами қадриятларимизни акс эттирувчи сайл ўтказилди.
Байрам шодиёнаси кенг миқёсда нишонланиб, эрта тонгдан 10 та дошқозонларда сумалаклар солинди, 15 дошқозонда паловлар пиширилди, баҳорий таомлар тайёрланди.
Миллий рақслар, баҳорий куй-қўшиқлар куйланди. Бадиий саҳна кўринишлари-ю айтилган шеърлари ажиб хушкайфият ва табассум улашди.
Тадбир тантанасида туман ҳокими Дилмурод Қодиров сўзга чиқиб барчани Наврўз байрами билан табриклади.
Эстрадамизнинг ёрқин юлдузи Отабек Муҳаммадзоҳиднинг томонидан куйлаган қўшиқлар йиғилганларга баҳорий ифор бахш этиб, унутилмас таассуротлар қолдирди. (https://t.me/kosonsoyhokimligi)






