Бугунги кунда ўсиб келаётган ёшларни, бағрикенглик, меҳр-оқибат руҳида тарбиялаш, бахшичилик ва анънавий ижро, опера, эстрада йўналишларида ижод қилаётган ёш истеъдодларни кашф қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 8-9 апрель кунлари Косонсой туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ҳамда тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида сектор босқичлари ўтказилиб, энг муносиблар саралаб олинди. Бугун туман маданият марказида ижодкор ёшлар 3 ёш тоифасида анъанавий ижро, эстрада, опера ва бахшичилик йўналишларида ўзаро куч синашишди.Катта санъат байрамига айланган туман босқичида энг иқтидорли ёшлар ёш ва йўналишлар бўйича саралаб олиниб, вилоят босқичига тавсия этилди.Тадбир сўнгида фаол қатнашган ва ғолиб ёшларга сертификат, диплом ва эсдалик совғалари топширилди. Маълумот учун, “Ёшлар овози” Республика танловининг сектор босқичида 10-15 ёш тоифасида 185 нафар, 16-22 ёш тоифаси бўйича 250 нафар, 23-30 ёш тоифасида 120 нафар ёшлар иштирок этдилар.






