Сессияда туман кенгаши депутатлари, туман ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Cессияси кун тартибида Косонсой туман сектор раҳбарларининг ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан 2022 йил II-чораги учун тузган “Йўл харита”сини тасдиқлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинованинг “Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини натижадорлигини ўрганиш” юзасидан киритилган ахбороти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Косонсой туман Халқ қабулхонаси мудири Т.Муйдинованинг 2022 йил 1-чорак давомида ахолини мурожаатлари ва муаммолари билан ишлаш ахволи ҳақида, Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди раисининг 2022 йилнинг 3 ойи давомида одил судловни амалга ошириш борасида олиб борган ишлари юзасидан ахборотлари, “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш, Косонсой туманида “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичини шакллантириш ва мувофиқлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг ўринбосари хотин-қизлар қўмитаси раисининг ахбороти, Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш, Косонсой тумани маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан ажратиш, Косонсой тумани “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали энг кўп овоз тўплаган таклифлар учун маблағлар ажратиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2022 5 апрель куни “Халқ таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлигининг таҳлили” юзасидан ўтказилган видеселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар ижросини туманда таъминлаш, туман ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.Масалалар юзасидан масъуллар ахбороти тингланди. Қизғин муҳокамаларга бой ўтган сессия якунида Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.