Янгиликлар
Ҳоким қабулида мурожаатларга ечим изланди
Бугун Косонсой тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилмурод Қодировнинг навбатдаги фуқаролар сайёр қабули ўтказилди. Унда ҳоким ўринбосарлари, ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси иштирок этди.
“Қорасув” маҳалласида ўтказилган қабулда туманнинг барча маҳалла фуқаролари йиғинларидан келган фуқаролар уй-жой, ер ва кредит ажратиш, бандлик, тадбиркорлик, тиббий хизмат, алимент, табиий газ каби масалалар бўйича мурожаат этишди.
Келиб тушган мурожаатлар сони 79 тани, унда кўтарилган масалалар сони 85 тани, шу жумладан, жойида қаноатлантирилган мурожаатлар сони 38 тани, асосли тушунтириш берилганлар сони 21 тани, кўриб чиқилиши назоратга олинган мурожаатлар сони 20 тани ташкил этди.






