Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 92-сонли қарорига мувофиқ маҳалладаги ёшлар билан тизимли ишлаш, ёшларнинг бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида маҳаллаларда ёшлар етакчилари фаолиятини олиб боришмоқда. Косонсой туманидаги 59 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги уюшмаган ёшларни спортга жалб қилиш, соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан футбол мусобақаси ташкил этилди. Жумладан, Косонсой тумани ёшларини ҳам ушбу мусобақа бош соврини учун муваффаққиятли иштирокини таъминлаш мақсадида секторлар ҳудудида жойлашган маҳалла ёшлари ўртасида футбол мусобақасининг туман саралаш босқичига старт берилди.Бугун, 9 апрель куни Косонсой туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ушбу мусобақага қуръа ташланди. Очилиш маросимида сектор раҳбарлари иштирок этишди.