Маҳалла инсонни жамият билан уйғун яшашга ўргатадиган, ўзаро меҳр-оқибат, бағрикенглик, дўстлик, ҳамкорлик ришталарини қарор топтиришга, инсон камолоти ва жамият ривожини таъминлашга хизмат қиладиган муҳим восита сифатида ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. 2020 йилнинг 2 март кунидан бошлаб “22-март – Маҳалла тизими ходимлари куни” сифатида нишонланиб келинмоқда. Ана шундай жонкуярлар байрами муносабати билан туманимизда ўтказилган тадбирларнинг иккинчи қисми тумандаги “Истиқлол” тантаналар мажмуасида бўлди. Тадбирда маҳалла раислари, ўринбосарлари ва фаоллар иштирок этдилар. Байрам муносабати билан ёзилган дастурхон ҳаммага бирдек байрамона кайфият улашди. Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров тизим ходимларини табриклар экан, жамиятимиз ривожида маҳалла ходимдарининг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди. Туман маданият бўлими санъаткорлари томонидан куйланган куй-қўшиқлар тантанага ўзгача руҳ бахш этди. Тадбирда тизим ходимларига байрам совғалари топширилди.