Янгиликлар
Турғунова Дилафрӯз Эргашевна Косонсой тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Дилафрўз Турғунова 1981 йилда Косонсой туманида туғилган. 2001 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган.
Дилафрўз Турғунова меҳнат фаолиятини 2003 йилда Косонсой туманида касб-ҳунар коллежи ўқитувчилигидан бошлаган.
2005-2006 йилларда Косонсой маиший хизмат касб-ҳунар коллежи тарих фани ўқитувчиси, 2006-2020 йилларда Косонсой қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалик касб-ҳунар коллежи тарих фани ўқитувчиси, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Тайинловга қадар Косонсой тумани 3-сонли касб-ҳунар мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида амалга оширилди. (https://t.me/kosonsoyhokimligi)






