Бугун, Мудофаа вазири ўринбосари Х.Қаршиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Косонсой туманида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-92-сонли Қарори ижроси юзасидан ўрганиш олиб борди. Дастлаб, ташкилий йиғилиш, ундан сўнг мазкур Қарор ижроси юзасидан ташкил этилган штаб фаолияти билан танишилди. Полковник Х.Қаршиев ташрифи давомида Косонсой туманининг “Жар” маҳалласига бориб ёшлар етакчиси фаолияти билан танишди ва маҳаллада сектор раҳбарлари билан суҳбатлашиб, "Ёшлар баланси", "Ёшлар дафтари", Ёшлар дастури масалалари бўйича вазифалар белгилаб берди. Шунингдек, ишчи гуруҳ тумандаги 54-умумтаълим мактабида ўқувчилар ва уюшмаган ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга йўналтирилган ва ташкил этилган тўгараклар фаолияти билан яқиндан танишди.