Бугун Косонсой туманидаги “Истиқлол” тантаналар мажмуасида “Ветеран” жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашмасининг 28 йиллиги ҳамда ҳарбий қисмларнинг Афғонистондан олиб чиқилган кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.Дарҳақиқат, инсон қадрини улуғлаш – юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш демакдир.Сана муносабати билан “Афғон жангчилари” туман ҳокимлиги томонидан йўқланиб, бир пиёла чой устида, маданият бўлимининг бадиий дастурлари билан мўъжазгина тадбир ўтказилди. Туман ҳокимининг ўринбосари Алишер Шералиев, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Умиджон Мирзаев уларга сиҳат-саломатлик, жамият тараққиётидаги фаолиятларида муваффақиятлар тилашди.Тадбирда ёшларни ватанпарварлик, она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда кўрсатаётган алоҳида жонбозлиги учун бир қатор “афғончилар” туман ҳокимлигининг ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди. (https://t.me/kosonsoyhokimligi)