Косонсой тумани ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари, кластер корхонаси ва ҳудудий ММТПлар раҳбарлари билан 2022 йил пахта ва ғалла ҳосилини яратиш бўйича амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.Жумладан, 6170 гектар ғалла майдонларида амалга оширилиши лозим бўлган агротехник тадбирларнинг аҳволи, ғаллани озиқлантириш, маҳаллий ўғитлар жамғариш, чорва ҳайвонлари томонидан пайхон қилинишини олдини олиш мақсадида атрофини четанлаш, мавжуд суғориш тармоқларини тозалаб, ғалла суғориш мавсумига тайёрлаш ва бошқа масалалар бўйича кўрсатмалар берилди.Бундан ташқари, 3955 гектар чигит экиладиган майдонларга текислаш, пушта олиш, яхоб суви бериш ишларига киришиш, мавжуд техника ва механизмларни далага олиб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.«Наманган пахта текс» МЧЖ кластер корхонаси томонидан мавсум учун талаб этиладиган минерал ўғит, ёқилғи ва бошқа моддий ресурслар заҳирасини яратиш ва таъминотини йўлга қўйиш масалаларига алоҳида тўхталди. (https://t.me/kosonsoyhokimligi)






