БМТ Тараққиёт Дастури ва Европа Иттифоқининг “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида 17-18 феврал кунлари Наманган вилояти Косонсой тумани маҳаллий ижро ҳокимияти ходимлари учун уларнинг салоҳиятини ошириш ва самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини (КПИ) яхшилаш бўйича тренинг ўтказилмоқда.Икки кун давом этадиган тренинг давомида иштирокчиларга:- туманнинг статистик, Барқарор ривожланиш мақсадлари, аҳоли ва тадбиркорлар мурожаатлари кўрсаткичлари ҳамда мустақил сўровномалар асосида баҳолаш бўйича ҳокимлик фаолияти натижадорлигининг таҳлили ҳамда ҳар бир индикаторлари бўйича ўтган йилги натижалари батафсил тушунтириб берилади;- хорижий мамлакатлар тажрибасини ёритувчи кейслар муҳокама қилинади;- ўтган йилги юқори балл тўплай олмаган кўрсаткичлари изоҳлаб берилади ва уни ошириш учун имкониятлари, ўсиш драйверлари ҳамда уларни амалга оширишнинг механизмлари ёритилади.Шулар асосида ҳокимликлар фаолияти натижадорлигини ошириш усуллари бўйича иштирокчилар ўртасида мустақил машқлар ўтказилади.Тренинг якуни бўйича ҳокимлик вакиллари ўртасида тестлар ўтказилиб, сертификатлар тақдим қилинади.