Мамлакатимизда ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, китоб ўқишга бўлган қизиқишни ошириш, китобхонлик маданиятини жорий қилиш орқали уларда миллий ғурур, ифтихор Ватанга бўлган муҳаббат ва дахлдорликни янада шакллантириш мақсадида, кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сонли фармонига асосан, ҳудудларда китобхонликни тарғиб қилишнинг таъсирчан ва самарали усулларини жорий қилиш, китоб савдо-ярмаркалари, китоб фестиваллари ва «Китоб карвони» акцияларини уюштириш алоҳида мақсад этиб белгиланган.

Жорий йилнинг 12 апрель куни Косонсой туманидаги 55 та умумий ўрта таълим мактабларига маҳаллий бюжет маблағлари ҳисобидан 445 млн 232 минг сўмлик 216 турдаги жами 14850 дона бадиий китоблар тарқатилди. Бу билан тумандаги ҳар бир таълим муассасаси кутубхонлари қўшимча 270 донадан бадиий китоблар билан таъминланди.

Косонсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Бугун Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг навбатдаги еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Кун тартибида 2025 йил январ-март ойларида аҳолидан келиб тушган мурожаатларини туман ташкилотлари томонидан кўриб чиқиш ҳолати, “Open budjet” порталида ғолиб бўлган лойиҳалар, 2025 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларини йўналтириш, Косонсой туман Ёшлар агентлигининг туман Кенгаши ҳузуридаги Ёшлар маслаҳат гуруҳини ташкил этиш, Ёшлар ишлари агентлиги Косонсой туман бўлимининг 2025 йил I-чоракда амалга оширилган ишлари,  Косонсой туман Спорт мактабининг спорт турлари бўйича 2025-2027 йиллар амалга ошириладиган мақсадли кўрсаткичлар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Бой мунозаралар билан ўтган сессия якунида Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Косонсой туманининг мактабларида ўқувчилар миллий либосларда дарс машғулотларида иштирок этишмоқда. Бу ижобий тадбир ёш авлоднинг миллий қадриятларга нисбатан муносабатини яхшилаш, уларнинг маънавий ривожи ва Ватанга бўлган муҳаббатини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Косонсой туманининг "Равот" маҳалласида жойлашган 22-сонли умумтаълим мактабида миллий қадриятларимизга ҳурмат, уларни тарғиб этиш мақсадида ҳафтанинг ҳар жума кунида “Миллий либос - миллий ифтихор ифодаси” ҳафталиги ўтказилмоқда.

Косонсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Косонсой туманидаги 35-сонли умумтаълим мактабида ЎзЛиДеП Косонсой туман Кенгаши ташаббуси билан оила ва хотин-қизлар бўлими, Республика маънавият ва маърифат маркази Косонсой тумани бўлинмаси ҳамда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими ҳамкорлигида «Дурдона» лойиҳаси доирасида шеърият кечаси ва китоб кўргазма-савдоси ташкил этилди. Тадбирда ёшлар, хотин-қизлар, маҳалла фаоллари, тарғиботчилар, нуронийлар, таниқли шоиралар ҳамда партия фаоллари фаол иштирок этишди.

Мазкур лойиҳа орқали хотин-қизлар ўртасида маънавий тарбияни мустаҳкамлаш, адабиёт ва шеъриятга бўлган қизиқишни янада ошириш, ёзувчи ва олимлар билан яқин мулоқотни таъминлаш мақсад қилинган.

Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, Турон ёзувчилар уюшмасининг Фахрий академиги, шоира Мавлудахон Жўраева, маънавият тарғиботчилари А.Мамажонов, О.Султонов, У.Дадабоев ҳамда ижодкор ўқувчилар иштирок этиб, тадбир иштирокчиларига ўз ижодларидан намуналар ўқиб бериб, йиғилганларда катта таассурот қолдиришди.

Наманган муҳандислик-қурилиш институти( ҳозирда Наманган давлат техника университети) ўқитувчиси, тумандошимиз Алихонов Аброрхон Аъзамхон ўғли Наманган муҳандислик-қурилиш институти ҳузуридаги илмий даража берувчиPhD.03/30.12.2019.T.90.01 рақамли илмий кенгашининг 2025йил 10 апрелдаги мажлисида "Картошка ковлаш машинасининг ковловчи ишчи қисмининг конструкциясини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш" мавзусида 05.07.01-техника фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертациясини муваффақиятли ёқлади.

Туманимиз аҳли номидан ёш олимимиз Аброрхон Алихоновни бу ютуқ билан самимий қутлаймиз ва келгуси илмий ишларида улкан зафарлар тилаб қоламиз.