Косонсой туманидаги 35-сонли умумтаълим мактабида ЎзЛиДеП Косонсой туман Кенгаши ташаббуси билан оила ва хотин-қизлар бўлими, Республика маънавият ва маърифат маркази Косонсой тумани бўлинмаси ҳамда “Нуроний” жамғармаси туман бўлими ҳамкорлигида «Дурдона» лойиҳаси доирасида шеърият кечаси ва китоб кўргазма-савдоси ташкил этилди. Тадбирда ёшлар, хотин-қизлар, маҳалла фаоллари, тарғиботчилар, нуронийлар, таниқли шоиралар ҳамда партия фаоллари фаол иштирок этишди.
Мазкур лойиҳа орқали хотин-қизлар ўртасида маънавий тарбияни мустаҳкамлаш, адабиёт ва шеъриятга бўлган қизиқишни янада ошириш, ёзувчи ва олимлар билан яқин мулоқотни таъминлаш мақсад қилинган.
Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, Турон ёзувчилар уюшмасининг Фахрий академиги, шоира Мавлудахон Жўраева, маънавият тарғиботчилари А.Мамажонов, О.Султонов, У.Дадабоев ҳамда ижодкор ўқувчилар иштирок этиб, тадбир иштирокчиларига ўз ижодларидан намуналар ўқиб бериб, йиғилганларда катта таассурот қолдиришди.






