Мамлакатимизда ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, китоб ўқишга бўлган қизиқишни ошириш, китобхонлик маданиятини жорий қилиш орқали уларда миллий ғурур, ифтихор Ватанга бўлган муҳаббат ва дахлдорликни янада шакллантириш мақсадида, кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 февралдаги ПФ-27-сонли фармонига асосан, ҳудудларда китобхонликни тарғиб қилишнинг таъсирчан ва самарали усулларини жорий қилиш, китоб савдо-ярмаркалари, китоб фестиваллари ва «Китоб карвони» акцияларини уюштириш алоҳида мақсад этиб белгиланган.

Жорий йилнинг 12 апрель куни Косонсой туманидаги 55 та умумий ўрта таълим мактабларига маҳаллий бюжет маблағлари ҳисобидан 445 млн 232 минг сўмлик 216 турдаги жами 14850 дона бадиий китоблар тарқатилди. Бу билан тумандаги ҳар бир таълим муассасаси кутубхонлари қўшимча 270 донадан бадиий китоблар билан таъминланди.

Косонсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.