Бугун Халқ депутатлари Косонсой туман Кенгашининг навбатдаги еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Кун тартибида 2025 йил январ-март ойларида аҳолидан келиб тушган мурожаатларини туман ташкилотлари томонидан кўриб чиқиш ҳолати, “Open budjet” порталида ғолиб бўлган лойиҳалар, 2025 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларини йўналтириш, Косонсой туман Ёшлар агентлигининг туман Кенгаши ҳузуридаги Ёшлар маслаҳат гуруҳини ташкил этиш, Ёшлар ишлари агентлиги Косонсой туман бўлимининг 2025 йил I-чоракда амалга оширилган ишлари, Косонсой туман Спорт мактабининг спорт турлари бўйича 2025-2027 йиллар амалга ошириладиган мақсадли кўрсаткичлар тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Бой мунозаралар билан ўтган сессия якунида Халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.






