Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё Кубоги финалида кучли рақиб — мезбон Саудия Арабистони термасига қарши баҳс олиб бориб, 2:0 ҳисобида ишончли ва қайсар ғалабага эришди. Бу тарихий натижага эришишда Наманган вилоятининг фидойи ўғлони — 4-рақам остида майдонга тушган, ўсмирлар терма жамоаси сардори, Косонсой фарзанди Мўминхон Баҳодирхоновнинг ҳиссаси беқиёс бўлди.

Ушбу ютуқлар муносабати билан Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ўз юртимиз шаънини баланд кўтарган қаҳрамон спортчиларни тантанали тарзда табриклаб, уларга эсдалик совғалари топширди. Бу — юртимиз спортчиларга нисбатан кўрсатаётган эътибори, ишончи ва юксак ҳурматининг ёрқин намунасидир.

Бугунги қаҳрамонлар — эртанги буюк зафарларга етаклайдиган фидойи авлод вакиллари! Уларнинг ҳар бир ғалабаси — Ўзбекистон байроғини янада баландроқ ҳилпиратадиган улкан қадамдир.

Қаҳрамонларимиз билан фахрланамиз! Юртимиз спорти равнақи йўлида олдинга интиламиз!

Косонсой туманидаги 8-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 800 млн сўм маблағ эвазига сунъий қопламали янги спорт мажмуаси барпо этилди.

Жорий йилнинг 24 апрель куни мазкур мажмуанинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари М.Соиббоев, тегишли ташкилот вакиллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, ота-оналар, ўқитувчилар ва ўқувчилар қатнашдилар. Очилиш маросимида мактаб ўқувчилари томонидан тайёрланган байрам дастури намойиш этилди.

Шубҳасиз ушбу мажмуа ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни спортга кенг жалб этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғуллантириш самарадорлигини оширишда узоқ йиллар хизмат қилади.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Бугун, 24 апрель куни Косонсой туманидаги спорт мактабида маҳаллаларда истиқомат қилувчи жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган 18 ёш ва ундан катта ёшдагилар ўртасида «Беш ташаббус паралимпиадаси» оммавий спорт мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Мусобақада туман ҳокими Д.Қодиров, туман ҳокимининг ўринбосари М.Соиббоев, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси шўъба мудири Б.Алимов ҳамда туман "Инсон" маркази директори А.Атамовлар иштирок этиб, йиғилганларга мусобақада муваффақият тиладилар.

Мусобақада 200 нафардан ортиқ 13 та параспорт турлари бўйича беллашдилар.

Қувончли лаҳзаларга бой ўтган мусобақа якунида ғолиб иштирокчиларга диплом ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Косонсой туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Юртимизда Ўзбекистон халқ шоири, элимизнинг ардоқли ўғлони Муҳаммад Юсуфнинг шеъларини  ёд олмаган киши топилмаса керак. Шунинг учун бўлса керак,  халқона, содда, самимий, равон ёзган шеърлари китобхон тили ва дилига осонгина кўчади, такрор ва такрор ўқилаверади...

Шоирнинг таваллуди 71 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Республика маънавият ва маърифат маркази Косонсой тумани бўлинмаси ташаббуси билан 21-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилди.

Тадбирда шоирнинг ўзбек адабиётига қўшган ҳиссаси, халқона шеърларнинг яратилиши ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Шунингдек, таниқли шоир Аъзамжон Мамажонов бошлаб берган мушоира мактаб ўқувчилари томонидан давом эттирилди. Шоир шеърларидан намуналар ўқилиб, сатрлар куйга солиниб ижро этилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ёшлар ишлари агентлиги, спорт вазирлиги, маҳаллалар уюшмаси ҳамкорлигида ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, улар орасидан иқтидорларни аниқлаш ва қўллаб-қуватлаш мақсадида ҳар йили футбол ва мини-футбол бўйича ДХХ раиси кубоги мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

Бугун Косонсой туманидаги “Намуна” маҳалласи ҳудудида жойлашган 32-сонли умумтаълим мактабида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги мазкур анъанавий мусобақанинг бу йилги мавсумига старт берилди.

Унда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил болалар футбол ва мини-футбол, қизлар эса мини-футбол бўйича беллашадилар.

Тадбирда сўз олганлар юртимизда спорт соҳасидаги ислоҳотлар, ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида тўхталиб, эртамиз эгаларини доимий равишда спорт билан шуғулланишга чақириб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади.

Косонсой тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.