Юртимизда Ўзбекистон халқ шоири, элимизнинг ардоқли ўғлони Муҳаммад Юсуфнинг шеъларини ёд олмаган киши топилмаса керак. Шунинг учун бўлса керак, халқона, содда, самимий, равон ёзган шеърлари китобхон тили ва дилига осонгина кўчади, такрор ва такрор ўқилаверади...
Шоирнинг таваллуди 71 йиллиги мамлакатимизда кенг нишонланмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Республика маънавият ва маърифат маркази Косонсой тумани бўлинмаси ташаббуси билан 21-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилди.
Тадбирда шоирнинг ўзбек адабиётига қўшган ҳиссаси, халқона шеърларнинг яратилиши ҳақида атрофлича маълумот берилди.
Шунингдек, таниқли шоир Аъзамжон Мамажонов бошлаб берган мушоира мактаб ўқувчилари томонидан давом эттирилди. Шоир шеърларидан намуналар ўқилиб, сатрлар куйга солиниб ижро этилди.






